Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига тиббий ходимлар ишга олиниши тўғрисида эълон берди.

Қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишга таклиф этади.

Шифокорлар:

  • анестезиолог-реаниматолог;
  • инфекционист;
  • эпидемиолог;
  • врач-лаборант;
  • врач-рентгенолог ва бошқа барча мутахассисликлар бўйича шифокорлар;

Ҳамширалар:

  • реанимация ҳамшираси;
  • палата ҳамшираси ва бошқа барча йўналишлар бўйича ўрта тиббиёт ходимлари;
  • кичик тиббиёт ходимлари.

14 кунлик иш фаолияти учун иш ҳақи жойида берилади ва қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • шифокорлар — 25 млн сўм;
  • ҳамширалар — 15 млн сўм;
  • кичик тиббиёт ходимлари — 10 млн сўм.

Мурожаат учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ходимлар бўлимига қуйидаги телефон реқамлари орқали мурожаат қилиш мумкин: 71/241−12−02, 71/241−18−70, 71/241−54−54