Тошкентнинг Олмазор туманидаги «Жами» бозори яқинида жойлашган бир нечта қурилиш дўконларида ёнғин чиқди, дея хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ёнғин сигналини навбатчи бўлинма томонидан соат 15: 35да қабул қилинган. Ёнғин Қорасарой кўчаси, 314-уйдаги «Қурилиш моллари» дўконида бошланди.

Ёнғинни ўчириш учун олтита ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳлари жалб қилинган. Ёнғин соат 16:01да маҳаллийлаштирилган ва соат 16:14да тўлиқ ўчирилган.

Аланга 200 кв. м лик қурилиш иншоотлари ва мулкни вайрон қилди ва 2000 кв. м га яқин атрофда жойлашган дўконларнинг хоналари сақланиб қолинди.

«Мутахассислар томонидан ёнғин сабаблари ва моддий зарар миқдори ўрганилмоқда», — дейилади хабарда.