Ўзбекистонда 2019 йилда ҳар 100 оилага ўртача 55 та компьютер тўғри келган, дея хабар берди Spot Давлат статистика қўмитаси матбуот котиби Усмон Aбдурасуловга таяниб. Маълумотлар мамлакат уй хўжаликларини танлов асосида ўрганиш асосида аниқланди. Компьютерлар сони 2018 йилда 52 та, 2017 йилда эса 50 тани ташкил этган.

2019 йилда телевизорлар сони компьютерларга қараганда уч баробар кўп бўлди, яъни ҳар 100 оила учун 160 та (2018 йилда — ўртача 155 та, 2017 йилда — ўртача 154 та). Автомобиллар сони эса ҳар 100 оила учун 47 та (44 ва 44) бўлди. Бундан ташқари, ҳар юз оилага 282 мобил телефони (262 ва 257) тўғри келган.

Aввал хабар қилинганидек, 2018 йилда Ўзбекистонда 1000 кишига 83 та автомобиль тўғри келган. 2025 йилга бориб бу кўрсаткич 1000 киши учун 237 тага кўтарилиши тахмин қилинмоқда.