UZIMEI тизими оператори мобиль қурилмаларни рўйхатга олиш жараёнига ўзгартишлар киритди, дея хабар қилди компания матбуот хизмати.

Янги тартиб мобиль қурилмаларни учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларидан (паспорт маълумотлари ва телефон рақамидан) фойдаланиш орқали рўйхатдан ўтказиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда.

Ушбу тартибга кўра, қурилманинг IMEI-кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак.