1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан кинотеатрларда «Ибрат» тарихий бадиий фильми намойиши бўлиб ўтади. Фильм «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Киномания» студияси томонидан суратга олинган.

Фильм шоир, таржимон, тарихчи ва тилшунос олим, жадидчи Исҳоқхон Ибрат ҳақида бўлиб, унда олимнинг машаққатга бой ҳаёт йўли тасвирланган.

Катта премьера қайта таъмирланган Алишер Навоий номидаги киночилар уйида бўлиб ўтади.

Фильм режиссёри: Жаҳонгир Қосимов.
Сценарий муаллифлари: Нурилло Аббосхон ва Абдуқаюм Йўлдошев.
Постановкачи оператор: Рустам Муродов.
Постановкачи рассом: Дониёр Абдураҳмонов.
Бастакор: Дмитрий Янов-Яновский.
Ролларда: Фарҳод Маҳмудов, Саидкомил Умаров, Карим Мирҳодиев, Акбархўжа Расулов, Шаҳзода Матчонова, Зулхумор Мўминова ва бошқалар.

Реклама ҳуқуқлари асосида.