Катта холдингда ишлайдиган ҳар бир киши барқарор ва ривожланаётган улкан саноатнинг бир қисми бўлиш нима эканлигини яхши билади. Aхир йирик компанияда ишлаш, бу — ҳар куни касбий маҳоратингизни ошириш имконияти демакдир. Бу — мавқенинг ўсиши ва эртанги кунга ишонч. Aммо ким ҳам истиқболли иш таклиф қилиши мумкин? Тажрибага эга бўлмаганлар нима қилиши керак?

BIZNES AZIYA — бутун республика бўйлаб истеъмол маҳсулотларини етказиб берувчи Ўзбекистондаги йирик дистрибьюторлик компаниясидир. Бугун компания фаолиятининг натижаворлиги туфайли дўкон расталарида таниқли жаҳон ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маиший кимё маҳсулотларини, ширинликлар, ичимликлар ва бошқа кўплаб маҳсулотларни топиш мумкин.

Компания тажрибали ёшлар билан бирга мазкур соҳада тажрибаси бўлмаган йигит-қизларни ҳам ишга таклиф қилади. Ўн йиллик фаолияти давомида BIZNES AZIYA оддий савдо вакилидан иш бошлаган кўплаб ўз соҳасининг усталарини етиштирди. Компания бугун барча зарурий билим ва тажрибаларни ўз устида ишлаш ва ривожланиш истагини билдирган, соҳага янги кириб келаётган ёшларга улашишга тайёр. Бу йўлда эса янги ишчиларга худди улар каби ишни қуйидан бошлаган тажрибали мутахассислар ёрдам беради.

BIZNES AZIYAда ишлашнинг арзирли сабаблари чиндан ҳам борми?

BIZNES AZIYA — истеъдодни қадрлайдиган компания. Бўш иш ўринларига номзодларни танлашда компания, авваламбор, эътибори узоқ муддатли муносабатларга, лавозим ўсишига ва барқарор даромад олишга қаратилган кадрларни афзал кўради.

Компанияда янги ходимларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга, айниқса, доимий равишда савдо-сотиқ ва алоқа кўникмаларини ривожлантириш бўйича тренинглар олиб бориладиган савдо гуруҳларига катта эътибор қаратилади. Шунингдек, раҳбарлар ўзларининг тажрибалари билан тўғридан-тўғри савдо нуқталарида бўлишадилар.

Компаниянинг корпоратив маданиятида ўзаро ёрдам руҳи сингиган, жамоа янги ишчиларни илиқ кутиб олади ва уларга янги иш шароитларига тезда мослашишга ёрдам беради.


Хўш, ишга даъвогарларни нималар кутмоқда:

  • рақобатбардош иш ҳақи;
  • тимбилдинг ва корпоративлар — жамоа бўлиб ишлаш услублари ва жамоавий тадбирлар;
  • профессионал ва шахсий кўникмаларни ўстирувчи машғулотлар;
  • юқори натижаларга эришиш, асосий ходимларни сақлаб қолиш ва истеъдодларни тан олишга қаратилган мотивацион дастурлар. Рағбат сифатида ходимларга мукофот пуллари ва совғалар берилади;
  • корпоратив уяли алоқа, йўл харажатлари учун компенсация.

Қандай бўш иш ўринлари бор:

  • Тошкент ва вилоятлар (Хоразм, Нукус, Жиззах, Гулистон, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган, Ташкент вилояти) филиалларида савдо вакиллари
  • Тошкент ва вилоят филиалларида супервайзер
  • Тошкент ва Тошкент вилоятида ҳудудий савдо менежери.
  • Тошкент ва вилоят филиалларида ҳисобчи
  • Ҳисобчи-оператор.
  • Гараж бошқарувчиси.
  • 1С программисти.

BIZNES AZIYA ходимларини офис ёки иш вақти эмас, балки умумий манфаатлар ва қадриятлар бирлаштиради.

«BIZNES AZIYA — сизнинг ишончли ҳамкорингиз».

Бўш иш ўринлари тавсифи ва улар ҳақидаги батафсил маълумотни Telegram каналида топишингиз мумкин.

Телефонлар: (+998) 71−231−72−27, (+998) 91−135−22−11.

Сайт: biznes-aziya.uz

E-mail: hr@biznes-aziya.uz

Telegram: t.me/Recruiter_biznes_aziya

Реклама ҳуқуқлари асосида.