Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов вафот этди, дея хабар қилди Маданият вазирлиги матбуот хизмати.

Хонанда 1969 йилда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида таваллуд топган. 1991 йилда Ўзбекистон давлат санъат институтини тамомлаган.

Шуҳрат Қаюмов узоқ йиллар «Ўзбекистон» телерадиоканалида «Ассалом Ўзбекистон», «Оҳанграбо» каби кўрсатувларини тайёрлаган.

Хабарда Шуҳрат Қаюмовнинг ўлими сабаби маълум қилинмаган.