Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўринбосари, Тергов департаменти раҳбари Яхёжон Абдулхаков бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

У ушбу лавозимга 2021 йил февраль ойида тайинланганди. Унгача Абдулхаков 2019 йилнинг ноябридан буён Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.