дайжест

Журналист Айжамал Жолдасбаева вафот этди

Журналист, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот котиби сифатида ишлаган Айжамал Жолдасбаева 27 ёшида вафот этди. Яқинлари унда ҳомиладорлик даври оғир кечганини айтмоқда. У 2014 йилда Зулфия мукофоти билан тақдирланган.


дайжест

Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифаларнинг янги рўйхати эълон қилинди

Дин ишлари бўйича қўмита экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган Telegram, YouTube каналлар, Facebook, Instagram, TikTok саҳифалар ва сайтлар рўйхатини янгилади.



дайжест

11 январь тонгида ҳам Тошкент ҳавоси зарарлилигича қолмоқда

Эрталаб Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 зарралари кеча кечки пайтдаги билан солиштирганда бироз ўзгарди — 85,5 мкг/м3 ёки ЖССТ тавсияларидан 17 баравар юқори. Шаҳардан куюнди ҳиди келмоқда.


дайжест

Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида зилзила сезилди

Пайшанба куни соат 14:20 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди.


дайжест

Омбудсман Навоийдаги колонияда Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди

Омбудсман Навоийдаги 11-колонияда Нукус воқеалари бўйича қамалган Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди. Колония раҳбарияти унга алоҳида имтиёз ёки чекловлар берилмагани ва белгиланган тартибда жазо ўтаётганини, Тажимуратов эса қийноқ ёки тазйиқ ўтказиш ҳолатлари мавжуд эмаслигини билдирди.


дайжест

«Капитал суғурта» жаримага тортилди ва фаолияти вақтинча тўхтатилди

«Капитал суғурта» қонунчиликда белгиланган меъёрларга риоя қилинмагани сабаб 162 млн сўм миқдорида жаримага тортилди. Шунингдек, суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган лицензияси 11 январь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.


дайжест

Tashkent Pharma Park ҳудудида «Биотехнологиялар кластери» ташкил этилади

Президент қарори билан Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида «Биотехнологиялар кластери» ташкил этилиб, унга қўшимча 60 гектар ер майдони ажратилади.


дайжест

Россияда содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани айтилмоқда

Россиянинг Пенза вилоятида Ўзбекистон фуқаролари кетаётган микроавтобус юк машинаси билан тўқнашди. Ҳайдовчи билан бирга етти киши ҳалок бўлди.


дайжест

Қорақалпоғистонга 2024 йилда 2,1 млд доллар инвестиция жалб этиш мўлжалланмоқда

Қорақалпоғистонга 2024 йилда 2,1 млрд доллар инвестиция жалб этилиши мўлжалланмоқда. Президент ҳудудда янги иш ўринлари яратиш режаларини танқид қилиб, саноат зонаси, туризм, бўш ерларни тадбиркорларга сотиш ва норуда конларга саноатга олиб кириш орқали аҳолини банд қилиш мумкинлигини қайд этди.


дайжест

Кешбэк бўйича чеклов фуқароларнинг 98 фоизига таъсир ўтказмайди — Солиқ қўмитаси

Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, кешбэк лимити харидларни амалга оширувчи фуқароларнинг 98 фоизига таъсир қилмайди. Қўмита чекловлар баъзи одамлар бошқа одамларнинг чекларини ва бу орқали кешбэкларини ўзлаштираётгани сабаб жорий этилганини тасдиқлади.


дайжест

Сенат ИИО ходимлари тасвирларини интернетда тарқатиш бўйича янги нормага изоҳ берди

Сенат ИИО ходимларининг фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда эълон қилганлик учун жазолаш ҳақидаги нормага изоҳ бериб, бундай ҳаракатларни тақиқлаш ва жазолаш Британия, Германия ва Франция каби мамлакатлар қонунчилигида мавжудлигини таъкидлади.


дайжест

Ўзбекистонда 11 ойда 2080 нафар инсон ЙТҲ оқибатида вафот этди

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида 8693 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 2080 нафар инсон ҳалок бўлган ва 8055 киши жароҳатланган. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида жами 665 нафар киши ЙТҲ сабаб вафот этган. Сенат қўмитаси ЙТҲларга асосан фуқаролар сабабчи эканини маълум қилди.


дайжест

Қайта тикланадиган энергия манбаларини импорт қилишда божхона тўловларини кечиктириб тўлашга рухсат берилди

Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлашга рухсат берилиши белгиланди.


дайжест

Президент Тошкент вилоятидаги мудофаа саноати кластери фаолияти билан танишди

Тошкент вилоятида Мудофаа саноати агентлигининг ишлаб чиқариш кластери ташкил этилди. Унинг бир-бирига боғланган устахоналари ҳарбий техника, радиолокация қурилмалари, ўқотар ва артиллерия қуролларини таъмирлаш ва модернизация қилиш билан шуғулланади. Объектга президент ташриф буюрди.


дайжест

Telegram`да аёлларнинг интим суратларини тарқатган бир гуруҳ шахсларга нисбатан ҳукм ўқилди

Суд Telegram`даги пулли каналларда аёлларнинг интим суратларини тарқатган бир гуруҳ шахсларни 3 йилдан 7 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд иши бўйича 62 киши, жумладан, 55 нафар аёл жабрланувчи ва даъвогар бўлган.


дайжест

Россиядаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жабрланган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилади — ФВВ

Президент Россиянинг Пенза вилоятида содир бўлган ЙТҲда ҳалок бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадини, шунингдек, жабрланган икки нафар фуқарони Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида ватанга қайтариш бўйича топшириқ берди.