Таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Сурат Икромов 76 ёшида Тошкентда вафот этди. Бу ҳақда 3 май куни ҳуқуқ ҳимоячисининг турмуш ўртоғи BBC Uzbek хизматига хабар берган.

Сурат Икромов 1945 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Мутахассислиги бўйича радио алоқа ва радио эшиттиришларни эфирга узатиш бўйича инженер бўлган ва босмахонада ишлаган. Фотомухбир сифатида унинг суратлари газеталарда чоп этилган.

Сурат Икромов 2002 йили Ўзбекистон Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳига асос солган.

BBC Uzbek`нинг хабар беришича, 2018 йили Сурат Икромов юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилган эди.