Фарғона вилоятида 9 ёшли қизалоқ автомашина уриб юбориши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 27 апрель куни соат 16:30 ларда Тинчликобод кўчасида содир бўлган. Фуқаро М.Ф. Damas атомашинасини бошқариб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган вояга етмаган қиз Б.М.ни уриб юборган.

Натижада, қизалоқ тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.