Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани ҳокими Жахонгир Иброхимовда COVID-19 аниқланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳафтанинг ҳар жума куни фуқаролар учун ташкил этиладиган сайёр қабулни маълум муддат туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Aмир Мухитдинов ўтказади, дейилади хабарда.