6−7−8 май кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан Бектемир — Чирчиқ — Ғазалкент — Чорбоғ автомобиль йўлида маълум вақтларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда ЙҲХББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

  • 6 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чорбоғ автомобиль йўлининг 34−54 километрлари оралиғи;
  • 7 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Тошкент — Чорбоғ — Чимён автомобиль йўлининг 34−71 километрлари оралиғи;
  • 8 май куни соат 9:00дан 14:00га қадар Чирчиқ шаҳри — Чирчиқ Олимпия заҳиралар коллежи автомобиль йўлида транспорт ҳаракати чекланади.