Маданият вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Жамол Носиров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди, дея хабар берди Маданят вазирлиги матбуот хизмати.

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Ўзбекистон чим устида хоккей федерацияси раиси Баходир Аҳмедов тайинланди.

У бунга қадар Тошкент вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи, Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси ўринбосари, Маданият ва спорт ишлари вазири, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари каби масъулиятли лавозимларда ишлаган.

Маълумот учун, Баҳодир Аҳмедов Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимда фаолият юритиб келаётган эди.