3 май куни Сирдарё вилоят ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулистон шаҳрида яшовчи Б.Н. (1981 й.т.) ва унинг овсини И.М. (1984 й.т.) ҳеч қандай расмий диний маълумотга эга бўлмасдан туриб, 9 нафар вояга етмаган мактаб ўқувчилари ва 6 нафар аёл-қизларга хужра сифатида ноқонуний диний таълимдан дарс бериб келаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, мазкур вояга етмаган ўрта мактаб ўқувчилари пандемия сабабли онлайн тарзга ўтказилган дарсларга иштирок этмасдан, мунтазам равишда яширин хужрада диний сабоқ олиб келишган.

Ушбу хужрада таълим берган И.М. нинг мобил телефони мутахассислар томонидан кўздан кечирилган ва унинг хотирасида номаълум шахсларнинг диний маърузалари мавжудлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан, ички ишлар органлари томонидан мавжуд қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда, дейилади хабарда.