Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятида Ички ишлар тизимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Аниқланишича, фуқаро Ғ.Ш. фуқаро Ш. нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ИИВ Қоровул қўшинларининг қуйи тизимига 4 500 АҚШ эвазига жойлаштиришга ваъда берган.

Ғ.Ш. келишилган пулдан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.