ДХХ ходимлари 1 млн доллардан ортиқ маблағларни ноқонуний йўл билан Қозоғистонга олиб чиқиб кетишга уринган уч нафар Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди, дея хабар берди «Ўзбекистон 24» телеканали.

Дастлаб, Қозоғистонга йўл олган «Ўзбекистон темир йўллари» юк поездининг икки машинисти ҳибсга олинган. Электровозда жойлаштирилган яширин нуқталарда 971 минг доллар, 47,7 минг евро ва 3,4 млн рубль топилган.

Терговга қадар ўтказилган суриштирув жараёнида маълум бўлишича, ушбу маблағларни машинистларга Қозоғистонга олиб чиқиш учун Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро топширгани аниқланди ва ҳибсга олинди.

Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.