Жамият

Октябрнинг илк кунларида салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
30 сентябрь 2021, 16:00

Октябрнинг илк кунларида салқин об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

1−2 октябрь кунлари совуқ атмосфера фронти ўтиши билан республиканинг айрим ҳудудларида жадаллиги асосан бироз бўлган ёмғир ёғади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +12…+17 даража атрофида бўлади.

Бола асраб олиш тартиблари соддалаштирилмоқда
30 сентябрь 2021, 15:59

Бола асраб олиш тартиблари соддалаштирилмоқда

Фарзандликка олиш тартиблари соддалаштирилмоқда. Жумладан, унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга фарзандликка олиш имконияти яратилади. Ушбу жараёнга монелик қиладиган касалликларга чалинган шахслар рўйхати тасдиқланади.

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
30 сентябрь 2021, 13:32 1

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Мазкур қонун билан мамлакатда ҳокимият вакилларининг ҳуқуқий ҳимояси таъминланиши айтилди.

Чирчиқ дарёси бўйлаб янги кўприк қурилади
30 сентябрь 2021, 12:13

Чирчиқ дарёси бўйлаб янги кўприк қурилади

Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёси орқали ўтадиган янги кўприк қурилиши бошланди. Кўприк 4Р12 «Тошкент — Чорвоқ» йўлидан Чирчиққа кираверишдаги дарёдаги тўғон яқинида қурилади.

Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган хитой-ўзбек вакцинасининг илк партияси топширилди
30 сентябрь 2021, 11:44

Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган хитой-ўзбек вакцинасининг илк партияси топширилди

30 сентябрь куни Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 млн 458 минг 820 дозаси СЭС хизмати вакилларига топширилди. Ҳозирги кунда корхона томонидан жами 7 млн доза вакцина ишлаб чиқарилган.

16 февраль воқеаларида иштирок этгани гумон қилинган шахс қўлга олинди
30 сентябрь 2021, 11:14

16 февраль воқеаларида иштирок этгани гумон қилинган шахс қўлга олинди

«Туркистон ислом ҳаракати» халқаро террористик ташкилоти аъзоси, 1999 йилнинг 16 февраль ва 30 март кунлари Тошкентда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этгани гумон қилинган фуқаро қўлга олинди. Мазкур шахс 23 йилдан буён қидирувда бўлган.

Россия Ўзбекистонга 4 кишини экстрадиция қилди
30 сентябрь 2021, 10:19

Россия Ўзбекистонга 4 кишини экстрадиция қилди

Россия Ўзбекистон ҳудудида жиноят содир этганликда айбланган тўрт кишини Ўзбекистонга топширди. Улар турли вақтларда ҳибсга олинган.

29 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
29 сентябрь 2021, 21:30

29 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Шавкат Мирзиёевнинг андижонлик сайловчилар билан учрашуви, «суперконтракт»нинг минимал миқдорлари белгиланиши, Ўзбекистонда бир кун ичида икки марта зилзила сезилиши — «Газета.uz»нинг 29 сентябрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилиши мумкин
29 сентябрь 2021, 20:27

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилиши мумкин

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари ва «техпаспорт"ларни янгиларига ўзгартириш муддатини 2022 йилнинг 31 декабрига қадар узайтириш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Ўзбекистонда бир кун ичида икки марта зилзила сезилди
29 сентябрь 2021, 18:41

Ўзбекистонда бир кун ичида икки марта зилзила сезилди

Чоршанба куни Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида кун давомида икки марта зилзила сезилди. Зилзиланинг эпицентри Қирғизистонда бўлган.

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерлик сайтлари блокланди
29 сентябрь 2021, 17:47

Ўзбекистонда 10 дан ортиқ букмекерлик сайтлари блокланди

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги АОКА билан биргаликда 10 дан ортиқ букмекерлик фаолияти билан шуғулланувчи ноқонуний сайтларга киришни чеклади.

Ҳудудларда 30 кг дан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди
29 сентябрь 2021, 15:05

Ҳудудларда 30 кг дан ортиқ гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди

ДХХ ходимлари Тошкентда ва бир қатор вилоятларда гиёҳванд моддалар савдосининг бир нечта ҳолатларига чек қўйдилар. Қарийб 18 кг, жумладан, Амударё орқали чегарани ноқонуний кесиб ўтган Афғонистон фуқаросидан 9 кг опий топилди ва мусодара қилинди.

Огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмайди — «Ҳудудгазтаъминот»
29 сентябрь 2021, 13:51

Огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмайди — «Ҳудудгазтаъминот»

«Ҳудудгазтаъминот» эндиликда огоҳлантиришсиз газ ўчирилишига йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Таъкидланишича, ҳозирда хонадонларга 2 млн га яқин электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилган ва қарздорлик ҳақида SMS-хабарнома юборилиб, истеъмолчига 5 кун муддат берилади.

«Cуперконтракт»нинг минимал миқдорлари белгиланди
29 сентябрь 2021, 13:42

«Cуперконтракт»нинг минимал миқдорлари белгиланди

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорлари (суперконтракт) тасдиқланди.

Вакцина олган сиртқи ёки кечки таълимда ўқиётган талабаларга ҳам контракт тўловида 10%лик чегирма берилади
29 сентябрь 2021, 13:25 1

Вакцина олган сиртқи ёки кечки таълимда ўқиётган талабаларга ҳам контракт тўловида 10%лик чегирма берилади

1 ноябрга қадар коронавирусга қарши эмланган талабаларга 2021−2022-ўқув йили учун белгиланган стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларига бир марталик 10 фоиз чегирма берилиши белгиланди.

Тошкент вилоятида ота қизини зўрлаганликда гумонланмоқда. Қиз ҳомиладор
29 сентябрь 2021, 13:07

Тошкент вилоятида ота қизини зўрлаганликда гумонланмоқда. Қиз ҳомиладор

Тошкент вилоятида 15 ёшли қизнинг онаси эри икки йил давомида қизини зўрлаб келганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда қизи ҳомиладор. Бош прокуратура жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Бачадон бўйни саратони скрининг дастури ишга туширилмоқда
29 сентябрь 2021, 12:37

Бачадон бўйни саратони скрининг дастури ишга туширилмоқда

Бачадон бўйни саратони Ўзбекистонда аёллар орасида энг кўп учрайдиган саратон касаллиги тури бўйича иккинчи, мазкур касаллик туфайли ўлим ҳолатлари бўйича эса учинчи ўринда туради. У 90% ҳолларда одам папиллома вируси инфекцияси билан бошланади. Касалликни эрта ташхис қўйиш ва тўғри даволаш орқали енгиб ўтиш мумкин. Икки вилоятда пилот скрининг дастури ишга туширилмоқда.

Қашқадарёда Lacetti`даги газ баллони ёрилди
29 сентябрь 2021, 10:35

Қашқадарёда Lacetti`даги газ баллони ёрилди

Чоршанба куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида Lacetti автомобилига ўрнатилган газ баллони ёрилди. Ҳайдовчи енгил тан жароҳат олган ва шифохонага юборилган.

Ўзбекистон шимолида кечаси ҳаво ҳарорати нолга тушади
29 сентябрь 2021, 09:41

Ўзбекистон шимолида кечаси ҳаво ҳарорати нолга тушади

Октябрь ойининг биринчи кунларида Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати аста-секин кечаси + 3 … + 8 даражагача, кундузи + 12 … + 17 даражагача пасаяди. Шимолда кечаси нолгача пасайиши кутилмоқда. Шамол тезлиги 17−22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Коронавирусга қарши вакцина олиш учун 16 та сабаб
29 сентябрь 2021, 08:30 1

Коронавирусга қарши вакцина олиш учун 16 та сабаб

COVID-19 инфекциясидан ҳимояланишнинг ягона йўли — вакцинация. Шунга қарамай, дунё бўйлаб ихтиёрий тарзда эмланишдан бош тортиш ҳолатлари учрамоқда. Гарвард университети Кеннеди мактабининг Белфер маркази коронавирусга қарши эмланиш учун 16 та сабабларни келтирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг