Об-ҳаво ўзгариб, тинимсиз қор ёғаётгани туфайли Самарқанд ва Қашқадарёни боғловчи «Тахтақорача» довони транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, 14 декабрь куни соат 08:20 да «Тахтақорача» довони автомобиль ҳаракати учун яна қайта очилди.

Ҳудудда ФВВнинг тегишли ташкилот ходимлари зарурий тадбирлар олиб борган.