«Ўзбекистон почтаси» ребрендингни бошлади. Почтани қандай ўзгаришлар кутмоқда?

«Ўзбекистон почтаси» компанияси ребрендинг жараёнини бошлаганини маълум қилди. Компания почта учун янги логистика тизимини, ўзининг маркетплейси ва тўлов тизимларини жорий қилган. Эндиликда мижозлар ўз жўнатмаларининг ҳолатини онлайн кузатиб бориш имкониятига эга бўлишади. Бренднинг янги номи, почта мижозлари учун яратилган қулайликлар, кутилаётган ўзгаришлар ҳақида «Газета.uz» репортажида.

Россиядаги меҳнат мигрантлари ойига ўртача 47,1 минг рубль ишлаб топади — РМФ

Россия мигрантлар федерацияси маълумотига кўра, мамлакатдаги меҳнат мигрантларининг ўртача ойлик даромади 47,1 минг рублни (6,9 млн сўм) ташкил этади. Рус тилини билиш даражасига қараб, иш ҳақи 12 минг рублгача фарқ қилиши мумкин. Мигрантлар учун қурилиш ҳамда транспорт-логистика тармоқлари энг даромадли деб топилган. Энг кам иш ҳақи эса қишлоқ хўжалиги ва маиший хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган муҳожирларга тўланади.

«Қўйлиқ» маъмурияти бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақидаги хабарларни рад этди

«Қўйлиқ» деҳқон бозори директори ўринбосари Қодиржон Нормирзаев бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида хат ёки оғзаки топшириқ берилмаганини, шу боис у бузилмаслигини маълум қилди. Бироқ, сотувчилар ва ишчилар Food City`га кўчиш, акс ҳолда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантириш хатларини олишган. Маъмурият эса бундан хабари йўқлигини айтмоқда.

Тошкент вилоятида «дафтар» ларда турган ёшларга 5531 гектар ер ажратилади

Тошкент вилоятида «дафтар» ларда рўйхатда турган 38 мингдан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 15 та тумандан жами 5531 гектар ер майдони ажратилади.

Москвадаги турнирда ўзбекистонлик спортчи оммавий жанжал келиб чиқишига сабаб бўлди

Москвада бўлиб ўтган WEF лигаси турнирида ўзбекистонлик спортчи жанг бошланмасдан олдин қирғизистонлик рақибига зарба бергани оммавий муштлашув келиб чиқишига сабаб бўлди.

Прокуратура кесилган дарахтзор учун тўланган 1,89 млрд сўмни Экоқўмга ўтказмади — депутат

2020 йил февраль ойида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан пойтахтнинг Яккасарой туманидаги 81 туп дарахт кесилгани учун қурувчидан қарийб 2 миллиард сўм ундирилган эди. Департамент бу пулларни Экология давлат қўмитасига ўтказиши керак эди, бироқ ҳалигача ўз ҳисобида сақлаб келмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев маълум қилди. Бироз вақт ўтгач, у ўз постини ўчириб ташлади.

Тошкент шаҳрида бир қатор ИИО ходимлари ишдан олинди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Чилонзор, Янгиҳаёт ва Шайхонтоҳур туманлари ФМБ бошлиғи ўринбосарларини ишдан олди. Сергели туман ИИО ФМБ раҳбарияти интизомий жазога тортилди.

Меҳнат мигрантлари даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги мумкин

«Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида биринчи ўқишда қабул қилинди. Қонун лойиҳасида меҳнат мигрантларининг даромадлари икки томонлама солиққа тортилмаслиги белгиланмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарат ходимларининг 40 фоизини ишдан бўшатди

ССВ тиббиёт соҳасидаги муаммолар ташаббускор, янгича фикрлайдиган, профессионал ва ижодкор кадрларнинг етишмаслиги билан боғлиқ, деб ҳисоблайди. Шуни ҳисобга олиб, вазирлик марказий аппарати ходимларининг 40 фоизи ишдан бўшатилди. Уларга қуйи босқичдаги тиббиёт муассасаларида ишлаш таклиф қилинди. Кадрлар ислоҳоти вазирликнинг бошқа бўғинларига ҳам таъсир қилади