Тошкент вилоятида ҳудуддаги «дафтар» ларда турган 38 мингдан ортиқ ёшларга 15 та тумандан жами 5531 гектар ер майдони ажратилади, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.

Ёшларга бонитети яъни, тупроқнинг унумдорлик ўртача 60 баллдан кам бўлмаган ерлар берилади. Бу орқали ёшларни банд қилиш, ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини барқарорлаштириш мақсад қилинган, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бу президентнинг 23 ноябрдаги тегишли қарори асосида амалга оширилмоқда. Ушбу ҳужжатга асосан респулика бўйича пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар ер деҳқончилик учун ажратилиши белгиланганди.

Бунда электрон танлов орқали 1 гектаргача бўлган ер майдонлари ижарага берилиши, қолаверса, фермер ва деҳқонлар 100 млн сўмгача имтиёзли кредит ҳам олиши мумкинлиги қайд этилганди.