14 декабрь куни Фарғона вилоятида «Damas» ва «Cobalt» автомобиллари содир этган ЙТҲ юзасидан ИИВ ЙҲХББ маълумот берди.

Унга кўра, воқеа соат 20:00 ларда Марғилон шаҳридаги Аҳмад Яссавий кўчасида содир бўлган.

1991 йилда туғилган «Damas» ҳайдовчиси Р.Х. автомобилни бошқараётиб, чапга бурилиш вақтида рўпарадан келаётган ҳайдовчини ўтказиб юбормагани, оқибатда у 2000 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги «Cobalt» билан тўқнашиб кетгани айтилмоқда.

ЙТҲ натижасида «Damas» автомобили ёниб кетган ва ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Бироқ, «Damas» ҳайдовчиси 30 ёшли Р.Х. тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Марғилон шаҳар ИИБ ТБ мазкур авария юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда.