Сирдарё вилоятида 20 гектар ер майдонини 70 минг долларга сотмоқчи бўлди. Бу Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти берган маълумотларга кўра, фуқаро Ж.Д. отаси Р. раҳбарлигидаги «М» фермер хўжалигига қарашли 5 гектар ер майдонига қўшиб унинг атрофидаги аслида эгалик ҳужжати бўлмаган яна 15 гектар ерни фуқаро Л.га сотмоқчи бўлган. Бунинг эвазига Л.дан 70 000 АҚШ доллари сўраган.

Ж.Д. танишлари орқали ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига олдиндан 30 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-моддаси (жиноят содир этилишига раҳбарлик қилиш), 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.