Янги йил байрами арафасида супермаркетлар одатда харидорлар билан тўла бўлади. Ҳар бир оиланинг ўз эҳтиёжлари бўлиб, харидлар рўйхати ҳам бир-биридан фарқланади. Бироқ деярли ҳар бир харидлар рўйхатида узоқ вақтдан бери Ўзбекистон аҳолисини жаҳон талабларига жавоб берадиган маҳсулотлар билан таъминлаб келаётган President брендидан нимадир бор. Ҳақиқий француз сифатини танлайдиганлар сони ортиб бораётгани туфайли ушбу маҳсулотлар ассортименти ҳам доимий равишда кенгайтирилмоқда. Кўп хонадонларда янги кун эритилган ёки творогли пишлоқ билан тайёрланган сендвичлар билан бошланади, баракали қаттиқ ва юмшоқ President пишлоқларини байрамларда ва бошқа кунларда дастурхонларда кўриш мумкин.


Мазкур бренднинг тарихи Франциядаги камамбер пишлоғини ишлаб чиқарувчи кичик пишлоқпазлик корхонасидан бошланган. Пишлоқ жуда чекланган миқдорда ишлаб чиқилган бўлса-да, пишлоқпазларнинг меҳнатсеварлиги ва мукаммалликка интилишлари тез орада аввалига Франциядаги, кейин эса дунёнинг яна 150 та мамлакатидаги истеъмолчиларнинг қалбларини забт этди.

Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг турлари ва тоифалари сони доимий равишда кўпайиб борганига қарамай, уларнинг сифати бенуқсон бўлиб, ҳар бир янги маҳсулот доимо ўз мухлисларига эга бўла олишади. Мана Ўзбекистонда ҳам President кенгайиб бораётган ассортименти билан харидорларни ҳайратда қолдиришда давом этмоқда. Уларнинг орасида юмшоқ «Лабне» пишлоғи, енгилгина «Прованс» мусс пишлоғи, Crème de пишлоқлари асосидаги лаззатли тўплам, ва мазали порцияли «Гауда» ва «Чеддер» пишлоқлари ва баракали килолаб сотиладиган пишлоқларни топиш мумкин.


Пишлоқлар билан бирга Ўзбекистонда кўп йиллардан бери Францияда ишлаб чиқариладиган President сариёғи ҳам яхши танилган ва ўз мухлисларига эга. Итеъмлочилар табиий қаймоқдан тайёрланган, консервантларсиз бу сариёғни нонуштада иссиқ ўзбек нонлари билан ҳам, пишириқларда ҳам ишлатишни яхши кўришади. Ва бутун дунёда бўлгани каби, Ўзбекистон дўконларида ҳам бу сарёғни 125 граммдан бир килограммли ролларгача бўлган қулай қадоқларда харид қилиш мумкин.


President маҳсулотларининг янги тўпламида истеъмолчиларга турли ёғлилик миқдори ва қўллаш соҳалари мавжуд бўлган уч хил қаймоқ тақдим этилади. Чой ва қаҳвани севадиганлар учун сут ушбу иссиқ ичимликларнинг хушбўй ҳидини ажойиб даражада тўлдириб, уларнинг таъмини юмшатади. Сутни яна иккита тури ошхонада янгиликларни киритишни яхши кўрадиганлар учун мўлжалланган. Шундай қилиб, кўпиртириш учун мўлжалланган қаймоқ ширин маҳсулотлари учун яхшигина кўпиртирилган кремни ёқтирадинган қандолатчилар учун мос келади.

Бироқ ўзингизни бош ошпаз каби ҳис қилмоқчи бўлиб, «ресторандагидай» таом тайёрлашни хоҳласангиз, ёғлилик даражаси 23% бўлган соуслар учун қаймоқ ёрдам беради. У шунчалик ёғли ва қуюқ-ки, пишириш жараёнида қаватланиб кетмайди ҳамда таомга нафис қаймоқли таъм ва хушбўй ҳид беради. Бу қаймоқ билан ҳамма нарса — хоҳ у паста учун қаймоқли соус бўлсин, хоҳ қўзиқоринли пюре-шўрваси бўлсин — мазали бўлиб чиқади.


Навбатдаги янгилик тўғрисида билиш соғлом овқатланиш тарафдорларига қизиқарли бўлади. Бу ишончли фермер хўжаликларидан олинган сифатли сутдан тайёрланган аъло даражадаги President твороги. Классик рецепт бўйича тайёрланган ушбу маҳсулот дона-дона тузилишга эга. Ундан тоза кўринишида ҳам лаззатланиш мумкин, мураббо ёки табиий мева ва резаворларни творогга қўшиб, ўзингизни хурсанд килишингиз мумкин.

President кўпгина янгиликларни тайёрлаб қўйган ва уларнинг бари мазали. Oилангиз таомномасини хилма-хил қилишни ва яқинларингизни байрамона пишириқлар билан ҳайратда қолдиришни истасангиз, ушбу бутун дунёда таниқли бренд маҳсулотларини харидларингиз рўйхатига киритишингиз ва ҳаётга лаззат билан боқишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.