Тошкент — Қарши — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар қайта тикланмоқда, дея хабар бермоқда Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

Хабарга кўра, парвозлар 2 ноябрдан ҳафтасига 2 маротаба — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.

  • Тошкентдан учиш: 19:00
  • Қаршига келиш: 20:00
  • Қаршидан учиш: 20:40
  • Тошкентга келиш: 21:40

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Шунингдек, қайд этилишича, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон ҳаво йўллари орқали 2,1 млн йўловчи ташилган. Ҳаво йўллари орқали йўловчи ташиш ўтган йилнинг мос даври билан солиштиганда йўловчилар сони 3,1 бараварга ошган.