Жамият

Хотин-қизларга жинсий зўравонлик ҳолатлари камайган, аммо руҳий ва иқтисодий зўравонлик ортмоқда — сенатор
1 феврал 2023, 21:17

Хотин-қизларга жинсий зўравонлик ҳолатлари камайган, аммо руҳий ва иқтисодий зўравонлик ортмоқда — сенатор

Сенатор Гулнора Маруфова Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари камайгани, аммо руҳий ва иқтисодий зўравонлик ортганини маълум қилди. «Бунда, албатта, қонун бўйича ишлар олиб бориляпти, жамиятимиз ҳам бефарқ бўлмай, нафрат билан муносабат билдиряпти», — деди у.

Президент — Ўзбекистонда муқобил энергиядан фойдаланишни қандай ошириши ҳақида
1 феврал 2023, 21:10

Президент — Ўзбекистонда муқобил энергиядан фойдаланишни қандай ошириши ҳақида

Шавкат Мирзиёев энергия ресурслари тақчиллиги шароитида қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кўпайтириш бўйича таклифларни санаб ўтди. Давлат аҳолидан электр энергиясини бир кВт/соатига 1000 сўмдан сотиб олишни бошлайди, иссиқхоналар ва ғишт заводларини кўмирга ўтказади ва ҳоказо.

«Адолатсиз ҳукм чиқарилди» — Даулетмурат Тажимуратовнинг укаси
1 феврал 2023, 18:50

«Адолатсиз ҳукм чиқарилди» — Даулетмурат Тажимуратовнинг укаси

Нукус воқеалари иши бўйича 16 йилга қамалган Даулетмурат Тажимуратовнинг укаси Ринат Тажимуратов «Газета.uz»га берган интервьюсида суд иши ва апелляция бериш режалари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, айблов «тўлиқ ютқазди», акасининг айби ва ташқи кучларнинг эҳтимолий таъсирини исботлай олмади.

Пойтахт Оила бошқармаси ота-оналардан фарзандларига мактабга бориб-қайтишда ҳамроҳлик қилишни сўради
1 феврал 2023, 17:44

Пойтахт Оила бошқармаси ота-оналардан фарзандларига мактабга бориб-қайтишда ҳамроҳлик қилишни сўради

Тошкент шаҳри Оила ва хотин-қизлар бошқармаси Янгиҳаётда 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилганидан сўнг ота-оналарга мурожаат қилди. Бошқарма улардан фарзандларининг мактабга бориш-келишида ҳамроҳлик қилишни ҳамда доимо алоқада бўлишни сўради.

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби белгиланди
1 феврал 2023, 16:56

Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди. Энди битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олади.

2 февралдан барча ҳудудлардаги газ «заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланади
1 феврал 2023, 16:49

2 февралдан барча ҳудудлардаги газ «заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланади

2 февралдан барча ҳудудлардаги «заправка»лар фаолияти босқичма-босқич тикланади. АГТКШлар фаолияти маҳаллий ҳокимликларнинг рўйхати асосида йўлга қўйилади. Чекловлар газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Словакиянинг янги элчисини қабул қилди
1 феврал 2023, 15:14

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Словакиянинг янги элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Словакиянинг янги элчиси Виктор Борецкийни қабул қилди. Аввалги элчи ўз миссиясини декабрь ойида якунлаганди.

6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди
1 феврал 2023, 14:05

6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

2−5 февраль кунлари Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида қор ёғиб, яхмалак юзага келиши мумкин. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 6 та вилоятидаги тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфи мавжуд.

«Агробанк» АҚШ банки билан вакиллик муносабатларини ўрнатди
1 феврал 2023, 13:00

«Агробанк» АҚШ банки билан вакиллик муносабатларини ўрнатди

The Bank of New York Mellon`да «Агробанк»нинг ҳисобварағи очилди. АҚШ банки билан ўрнатилган муносабат жаҳон молия бозорида банкнинг мақомини мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Пойтахтда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди, айрим ҳаракатлар қисқариб, баъзилари узайтирилди
1 феврал 2023, 12:36

Пойтахтда янги автобус йўналиши йўлга қўйилди, айрим ҳаракатлар қисқариб, баъзилари узайтирилди

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти ҳаракатини яхшилаш мақсадида янги — 152-сонли автобус йўналиши ташкил этилди. Шунингдек, 10 дан ортиқ йўналиш ҳаракатларига ўзгартириш киритилиб, қисқартирилди ёки узайтирилди.

Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг жасади топилди
1 феврал 2023, 12:17

Тошкентда бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг жасади топилди

Янгиҳаёт туманида бедарак йўқолган 12 ёшли қизнинг мурдаси зўрлик ва қотиллик аломатлари билан топилди. Мазкур ишда гумонланувчи 29 ёшли эркак ушланди. У марҳуманинг хонадонида аввалроқ таъмирлаш ишларини амалга оширгани маълум бўлди.

Мирзо Улуғбек туманида дарахтларнинг илдизларига шикаст етказилди
1 феврал 2023, 11:42

Мирзо Улуғбек туманида дарахтларнинг илдизларига шикаст етказилди

Ўтган йили Чилонзор ва Яккасаройда рўй берган шов шувли ҳолатларга қарамасдан Мирзо Улуғбек туманидаги яна ўнлаб дарахтлар илдизи шикастлантирилди. Айбдорлар жаримага тортилди.

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди
1 феврал 2023, 10:16

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди

1 февралдан Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови вақтинча тўхтатилди. Бунга қўшни мамлакат ҳудудида темир йўлдаги техник ишлар ўз вақтида битмагани сабаб бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона водийсига жўнаб кетди
1 феврал 2023, 10:14

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона водийсига жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига учиб кетди. Ундан сўнг Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюради. Ташриф давомида давлат раҳбари ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишади.

2022 йилда Ўзбекистондан салкам 9 минг киши хорижга кўчиб кетди
1 феврал 2023, 10:05

2022 йилда Ўзбекистондан салкам 9 минг киши хорижга кўчиб кетди

Ўзбекистондан 2022 йилда 8,8 минг киши доимий яшаш мақсадида хорижга кўчиб кетган. Таҳлилларга кўра, бу кўрсаткич сўнгги 5 йилда сезиларли камайган. 2022 йилда мамлакатни тарк этганларнинг асосий қисми Қозоғистон, Россия ва Қирғизистонга борган.

Тошкентда Captiva ёниб кетди
1 феврал 2023, 09:47

Тошкентда Captiva ёниб кетди

Шайхонтоҳур тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли кўчасида тўхтаб турган Captiva ёниб кетди. Оқибатда бир нафар фуқаро куйиш жароҳати билан шифохонага олиб кетилди. Ҳозирда ёнғин юзага келишининг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

2022 йилда 3 мингдан ортиқ мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди
1 феврал 2023, 09:16

2022 йилда 3 мингдан ортиқ мансабдор жиноий жавобгарликка тортилди

2022 йил давомида республика бўйича 3116 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Хусусан, улар талон-торож қилиш, фирибгарлик, порахўрлик каби жиноятларни содир этган. Оқибатда давлат ва жамият манфаатларига 1 трлн 12 млрд сўм зарар етказилган.

Статистика агентлиги: Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажрашишлар сони ортди
1 феврал 2023, 09:12

Статистика агентлиги: Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажрашишлар сони ортди

Ўзбекистоннинг 2022 йилдаги асосий демографик кўрсаткичлари тақдим этилди. Унга кўра, ўтган йили мамлакатда қайд этилган никоҳлар сони 296,7 мингтани ташкил этиб, сўнгги 5 йилда сезиларли камайган. Никоҳдан ажрашишлар сони эса 48,7 мингтани ташкил этиб, охирги 5 йилда кўпайган.

Самарқандда бутун оила ботулизмга чалиниб, 2 киши вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди
1 феврал 2023, 08:42

Самарқандда бутун оила ботулизмга чалиниб, 2 киши вафот этгани бўйича қўшимча маълумот берилди

Қўшработ туманида бир оиланинг 5 аъзоси ботулизмга чалиниб, уларнинг 2 нафари вафот этганди. Аниқланишича, улар уй шароитида тайёрланган помидор-бодринг тузламасидан заҳарланган.

АҚШ яна бир бор Ўзбекистонни Нукус воқеалари пайтида хавфсизлик кучлари қонунни бузган бўлса, уларни жазолашга чақирди
31 январ 2023, 22:51

АҚШ яна бир бор Ўзбекистонни Нукус воқеалари пайтида хавфсизлик кучлари қонунни бузган бўлса, уларни жазолашга чақирди

Қорақалпоғистондаги воқеалар иши бўйича 22 айбланувчи устидан суд жараёни якунлангач, АҚШ Ўзбекистон ҳукуматини жамоатчилик шаффофлиги бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга, шунингдек, қонунларни бузган хавфсизлик кучларини жавобгарликка тортишга чақирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг