29 октябрь куни Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонасида Central Asia Employer Brand Award — EMBRAS 2021 танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Artеl компанияси «Йилнинг энг яхши ютуқлари» номинациясида биринчи ўринни эгаллади. Шунингдек, компания «Хайрли ишлар» номинациясида иккинчи ўринни эгаллади. Шу тариқа халқаро майдонда нуфузга эга бўлган Central Asia Employer Brand Award Artel`нинг йил давомида HR соҳасида бажарган ишларини юқори баҳолади.


2021 йилда Artel компаниясининг кадрлар бўлими компаниянинг барча бўлимларида HR-жараёнини комплекс рақамлаштириш бўйича йўл харитасини тақдим этди ва уни амалга оширишни бошлади. Бугунги кунда компания HR соҳасини рақамлаштиришга қаратилган комплекс стратегиясини амалга оширишда давом этмоқда. Айнан шу ишлар сабабли «Йилнинг энг яхши ютуқлари» номинациясида Artel биринчи ўринга муносиб кўрилди.


«Хайрли ишлар» номинациясида компаниянинг ходимлари ижтимоий лойиҳаларда қатнашгани, шунингдек, Artel`дан ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқаролар билан ишлайдиган махсус бўлими бор экани ҳақида яхши фикрлар айтилди.


«Компаниямиз раҳбарияти доим истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, кадрлар билан ишлаш жараёнини янада ривожлантириш, мослашувчан HR амалиётларини яратиш ва соҳани автоматлаштиришга катта аҳамият бериб келмоқда. Шунингдек, кадрларни тайёрлаш ва ривожлантириш каби йирик HR лойиҳаларига доим сармоя киритиб келяпти. Artel`да кадрлар билан ишлаш тизимини ўзгартириш бошланганига ҳали унча кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамай, қисқа муддат ичида бир қатор ютуқларга эришилди. Компаниямиз келгусида халқаро миқёсга чиқишни ва HR соҳасидаги тенденциялар, илғор тажрибаларни фаолиятига жорий этишни мақсад қилган.

Кадрлар билан ишлашнинг замонавий тизими HR ҳар бир иш берувчининг рақобатбардош жиҳатларидан бири ҳисобланади. Artel Electronics МЧЖда HR соҳасида эришилган ютуқларнинг халқаро экспертлар ҳайъати томонидан эътироф этилиши компанияни ривожлантиришда тўғри йўл танланганини тасдиқлайди. Яна бир жиҳат, ўтган 2020 йилда ҳам компания «Хайрли ишлар», шунингдек, бизнес амалиётини такомиллаштириш ва сармоядан юқори даромад келтирадиган лойиҳалар баҳоланадиган «Бизнес натижаси» номинациясида ғолиб бўлган эди. Бу ҳам Artel`нинг муваффақияти, компаниянинг Марказий Осиёда HR амалиётини ривожлантиришда етакчи мавқега эга эканидан далолат беради", — деди Лазизбек Маматов, Artel HR департаментининг раҳбари.


EMBRAS мукофотлари мустақил халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан Марказий Осиё бўйлаб иш берувчилар амалиётини холис баҳолайди. 2021 йилда Ўзбекистондаги 16 дан ортиқ йирик компаниялар HR иши, корпоратив маданият ва компаниянинг жамиятга қўшган ҳиссасига бағишланган номинациялар бўйича беллашди.

EMBRAS Brand Award нафақат Ўзбекистон бозорида, балки Марказий Осиёда ҳам HR бўйича энг нуфузли мукофотлардан бири ҳисобланади. Танловда иштирок этиш компанияларга ўз лойиҳасини профессионал ҳакамлар ҳайъатига баҳолатиш, бенчмарк олиш ва бошқа компаниялар тажрибасини ўрганиш имкониятини беради.

Бу йилги танловда Beeline Uzbekistan мобил оператори, Beeline Қозоғистон, Тошкент металлургия комбинати (ТМЗ), InfinBANK, Freedom Finance инвестиция компанияси, Bek corp диверсификацияланган холдинги, ISHONCH дўконлар тармоғи каби таниқли брендлар TCELL (Tojikiston) уяли алоқа оператори, MIMAR Grup каби маҳаллий ва хорижий брендлар иштирок этди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.