«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда иссиққина ноодатий шўрвалар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Фрикаделька ва қизил ловияли шўрва


Фрикаделька ва ловия солиб пиширилган мана бундай ноодатий шўрва барчага бирдек ёқиши аниқ. Айниқса оддий ва ҳар кунлик таомлардан зериккан бўлишса.

Маккажўхори солиб пиширилган товуқ шўрва


Таомномангизни мана бундай майин консерваланган маккажўхори ва тухум солинган товуқ шўрва билан бойитишингизни маслаҳат берамиз.

Мол гўшти солиб пиширилган шовул шўрва


Шовул солиб пишириладиган шўрва ўзининг майин ва нордонгина таъми билан кўпчиликка ёқади.

Хамир бўлакчалари солиб пиширилган товуқ шўрва


Сизларга мазали ва тўйимли, юмшоққина хамирлардан солиб пишириладиган товуқ шўрва рецептини тақдим этамиз. Айтганча, бундай хамир бўлакчаларини нафақат товуқ шўрва, балки мол гўштидан тайёрланган ва сабзавотли шўрваларга ҳам солиш мумкин.

Фрикаделкали туркча шўрва


Мана бундай фрикаделкали туркча шўрва ҳам таомномангизни бойитиб, ажойиб тушлик ёки кечки овқат бўлиши мумкин.

Қарсилдоқ товуқ солинган пишлоқли крем-шўрва


Бундай таом нафақат мазали, балки жуда тўйимли ҳамдир. Шунингдек унинг ўзгача усулда тортилиши, сиз ва яқинларингизга ёқиши аниқ.