1 ноябрь куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ, шамолсиз ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво +15…+17 даражагача исийди, деб хабар берди Ўзгидромет.

Пайшанба куни Ўзбекистон бўйича об-ҳаво кескин ўзгаради. Мамлакатга Урал ҳудудларидан совуқ ва бироз нам антициклон кириб келади. 4 ноябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республика шимолида ёғингарчилик кутилмайди. Кундуз куни 4 ноябрда ҳаво ҳарорати +3…+8 илиққача пасаяди, бу ой боши учун бўлган меъёрий қийматлардан +12…+15 даражага паст бўлади.

Фронт кириб келишида, баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

5 ноябрда совуқ антициклон мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ёғингарчилик фақат айрим тоғли ҳудудларда сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 3−5° совуқгача, шимолда 7−10° совуқгача пасаяди, кундуз куни ҳарорат 3−8° илиқдан ошмайди.