9 октябрь соат 01:00 ларда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 2 нафар вояга етмаган қариндошлар Nexia автомашинасини бошқариб Ёш Ғайрат маҳалласида ҳудудида бошқарувни йўқотиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда Сурхондарё ЙҲХБ хабар қилди.

Оқибатда йўловчи сифатида ҳаракатланаётган 2008 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳатлари билан вафот этди.

Маълум қилинишича, Сурхондарёда йил бошидан бери 265 та ЙТҲ содир этилган. Унда 205 нафар шахс жароҳатланган, 99 нафари эса вафот этган. Таққослаш учун, Тошкент шаҳрида ушбу даврда 756 ЙТҲ содир бўлган, унда 905 нафар одам жабрланган, 98 нафари вафот этган.

Юқоридаги статистикаларга кўра, Тошкентда ўртача ҳар 7,7 та ЙТҲда бир киши вафот этган, бу кўрсаткич Сурхондарё вилоятида 2,6 тага тенг.