16 октябрь куни «Tashkent Global Forum» ташкилоти пойтахтда 3 км га югуриш бўйича «Business Run» марафон ўтказади. Тошкент шаҳар ИИББ шу сабабли якшанба куни соат 06:00 дан соат 11:00 гача бир нечта кўчалар ёпилишини маълум қилди.

Булар:

  • Ислом Каримов кўчасидан — Афросиёб кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов кўчасигача;
  • Афросиёб кўчасидан — Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Ислом Каримов кўчасигача;
  • Шароф Рашидов кўчасидан — Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Афросиёб кўчасигача бўлган қисм.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинмоқда.