Ўзбекистон МДҲ давлатларини ўзаро савдодаги тўсиқларни тезкор бартараф этишга чақирди

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари саммитидаги нутқида ўзаро савдо йўлидаги тўсиқларни тезкор бартараф этиш ва янги логистика йўлакларини ҳамкорликда ривожлантиришга чақирди. Давлат раҳбари МДҲ мамлакатлари ёш олимларининг I конгрессини келаси йили Ўзбекистонда ўтказишни ҳам таклиф қилди.

Дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади. Ҳарорат +29 даражагача етиши мумкин. Шанба куни айрим жойларда ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

III чоракда кўчмас мулк нархлари сезиларли даражада ошди

Жорий йилнинг III чорагида иккиламчи бозорда турар-жой нархлари 5,2%га, йил бошидан буён эса 18,1%га қимматлашди. Кўчмас мулк ижараси эса 14% га ошган. Нархларнинг ўсишига талабнинг ортиши, трансчегаравий пул ўтказмаларининг кўпайиши, қишлоқ хўжалиги пул тушумларининг ошиши таъсир кўрсатди.

Оҳангаронда бир гуруҳ шахслар 16 гектар ерни $1,4 млн эвазига сотишда гумонланмоқда

Тошкент вилоятида уч нафар шахс тадбиркорга «Ангрен» ЭИЗ ҳудудидан 16 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига $1,4 млн сўраган. Улар келишилган суммадан $300 мингни олаётганда ушланди. Гумонланувчиларга ҳолат бўйича тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилди.

Тонг вақти Тошкент туманида икки марта зилзила қайд этилди

Қозоғистоннинг Тошкентга яқин бўлган ҳудудида тонги соат 04:39 ва 05:16 да икки зилзила содир бўлди. Унинг кучи Тошкент туманида сезилди.

Иккита ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди, олти киши жароҳат олди

Жиззахда юз берган ЙТҲда Cobalt трактор тиркамасига урилиши оқибатида машинада бўлган мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди, ҳайдовчи ва уч нафар вояга етмаган йўловчи жароҳатланди. Қорақалпоғистонда содир бўлган аварияда эса икки нафар вояга етмаган шахс жабрланди, улардан бири машина бошқарувида бўлган.

Бир фуқаро бир нечта электрон рақамли имзога эга бўлиши мумкин

Янги таҳрирдаги Электрон рақамли имзо тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Унга кўра, жисмоний ва юридик шахслар бир нечта электрон имзога эга бўлиши мумкин, фақат у 2 йилга берилади. Ҳар бир калитнинг сертификати алоҳида рўйхатга олинади.

Қорақалпоғистондаги намойишларда иштирок этганликда гумонланган яна 38 киши оилалари бағрига қайтарилди

Улар Жўқорғи Кенгес раисининг сўрови ва депутатлик кафолатлари асосида ҳибсхонадан чиқарилди. Аввалроқ 34 нафар гумондор ҳам озодликка чиқарилганди.

Самарқандда Volkswagen уриб юборган 64 ёшли аёл вафот этди

Самарқандда Volkswagen пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган аёлни уриб юборди. Пиёда воқеа жойида вафот этди. Ҳайдовчи эса пиёдани кўрмай қолганини айтди.

9 ойда никоҳлар сони камайди, ажралишлар кўпайди

2022 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан никоҳлар сони 4,7 фоизга камайган, ажралишлар эса 18,7 фоизга ошган.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

«Шоҳмотчи беллашмайди — дона суради»

Алибек Рустамов 1990 йилдаги мақоласида ибораларнинг нотўғри қўлланишини танқид қилиб, ўйнаб гапирса ҳам, ўйлаб гапириш зарурлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, «шоҳмотчи беллашмайди — дона суради», бундан Фарғонача бел ушлашиб кўришдилар, деган мазмун чиқади. Мақолада бу каби мисоллар талайгина.

ХХ асрнинг «Темир хоними» Маргарет Тэтчернинг ҳаёт йўли суратларда

1925 йил 13 октябрь. Бундан 97 йил аввал Буюк Британининг илк аёл бош вазири Маргарет Тэтчер дунёга келганди. Ўзининг шахсий сифатлари ва қатъиятлилиги орқали ҳукуматни 12 йил давомида бошқарган Тэтчер тарихга «Темир хоним» номи билан кирган. Унинг ҳаётига оид қизиқ фактлар «Газета.uz» материалида.