Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида 25 январь куни давлат солиқ инспекцияси қошидаги ошхонада портлаш содир бўлди, деб хабар берди Республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Оқибатда бир киши олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган, яна икки киши Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига ётқизилган.

Портлаш сабаблари аниқ эмас. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ Гулистондаги уйларнинг бирида портлаш содир бўлгани, оқибатда 1 фуқаро жароҳат билан шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабар берилганди.