Ўзбекистонда чиқиндилар газидан электр энергияси ишлаб чиқарадиган мажмуа қурилиши бошланди

Тошкент вилоятида «Оҳангарон» ва «Майдонтол» полигонларидан чиқадиган газни қайта ишлаш бўйича мажмуа қурилиши бошланди. Чиқинди газларидан электр токи ишлаб чиқариш лойиҳаси Жанубий Кореянинг Sejin G&E компанияси томонидан амалга оширилмоқда.

Human.uz сайти директори ва бош муҳаррири «орган ходимлари» томонидан ҳибсга олингани хабар қилинди

Human.uz сайти нашр директори Хуршид Далиев ва бош муҳаррир Муслим Мирзажонов «орган ходимлари» томонидан ҳибсга олингани маълум қилди. Шунингдек, ушбу ОАВ офисига бостириб кирилгани ва тинтув ўтказилгани ҳақида хабар қилинди.

Хуршид Далиев ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати Human.uz сайти директори Хуршид Далиев ва Kompromatuzb Телеграм каналига алоқадорлиги айтилаётган бошқа шахсларга нисбатан товламачилик бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев депутатлик ваколатини муддатидан олдин тугатди

Тошкент шаҳар Кенгаши пойтахтнинг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади.

Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳри депутати лавозимини муддатидан олдин тарк этди

Тошкент шаҳри кенгаши Абдумавлон Қосимовнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. У кенгаш котибияти раҳбари сифатида ишлаган ҳамда фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтлар ишини назорат қилган.

Ўзбекистон ва Қирғизистон стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни имзолади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров икки мамлакат ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисидаги Декларацияни имзолади. Қолаверса, давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги шартноманинг ратификация ёрлиқлари алмашилди.

«Қирғизистон — энг яқин қўшни ва вақт синовидан ўтган дўст» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Бишкекдаги учрашувда ўзбек-қирғиз чегараси делимитацияси якунланганини тарихий воқеа деб атади. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида сиёсий қарама-қаршилик ҳамда муаммоли масалалар йўқлиги таъкидланди.

«Ўзкимёсаноат» шина заводининг 80 млн долларга сотилганини асослаб берди

«Ўзкимёсаноат» компанияси Ангрендаги «Биринчи резинотехника заводи» давлат улушини Россиянинг «Татнефть» компаниясига 80 млн долларга сотганини маълум қилди. Активнинг кам қийматда экани харидор томонидан қопланадиган 153 млн долларлик кредит мажбуриятлари ҳамда мавжуд қарздорлик билан изоҳланди.

Намангандан оқиб ўтувчи Норин дарёси қирғоғи емирилмоқда

Тармоқларда Намангандан оқиб ўтувчи Норин дарёсини тўсиб турадиган дамба қулагани ҳақида хабарлар тарқалди. Шундан сўнг вилоят ФВБ емирилиш оқибатини бартараф этиш жараёнларини бошлади.

Тошкент вилоятидан пойтахтга экспресс автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди

Паркент шаҳридан «Машинасозлар» метро бекатигача экспресс автобус қатнови йўлга қўйилди. Йўлкира нархи 6000 сўм бўлиб, қатнов давомида автобус фақат Янгибозор автошоҳбекатида тўхтаб ўтади.

2022 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 58 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилди

2022 йилда жиноят ишлари бўйича судлар 75 078 нафар шахсга нисбатан 58,6 мингдан ортиқ жиноят иши кўриб чиқди. Шундан, 56,5 минг нафари судланган, 1010 нафари оқланган ва реабилитация қилинган. Асосан фирибгарлик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар кўриб чиқилган.

Қорақалпоғистонда браконьерлар 13 бош жайронни отиб ўлдирди

Қорақалпоғистоннинг «Борсакелмес» қўриқхонасида «Қизил китоб»га киритилган 13 бош жайронни отиб ўлдирган браконьерлар қўлга олинди.

Қорақалпоғистонда ошхона портлаб, бир киши ҳалок бўлди

Хўжайли туманида 25 январь куни солиқ инспекцияси ошхонасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди.

Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво таъсири кучсизланишда давом этади

Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво массасининг аста-секин исиши давом этади. Ҳарорат кечалари −3…−12 даража, кундузи +2…+10 даражагача бўлади.

«Вақф» фондининг Тошкент шаҳар филиали 2022 йилда қарийб 1 млрд сўм хайрия қилди

«Вақф» фондининг Тошкент шаҳар филиали 2022 йилда хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган 981 миллион 994 минг сўмни эҳсон тариқасида тақдим этди.

Тошкентда бир йилда 136 киши ЙТҲ оқибатида вафот этди

Пойтахтда 2022 йилда 1200 та ЙТҲ содир бўлган. Унда 136 киши, жумладан, 17 нафар вояга етмаганлар вафот этган. Ўтган йилда ЙТҲлар сони 2021 йилга кўра (1073) кўпайган.

Tashkent Index`даги талабалар мажбуран чиқарилмайди — вазирлик

Совуқ ҳаво ҳароратида етарли шароитга эга эмаслиги учун Tashkent Index`даги талабалар айрим ОТМлар томонидан ётоқхоналарга кўчирилмоқда. Олий таълим вазирлиги ушбу жараён нотўғри талқин қилинаётганини билдириб, ҳеч ким мажбуран чиқариб юборилмаслигини маълум қилди.

Аммаси ва 17 ёшли жиянини ўлдирганликда гумонланаётган андижонлик эркак ушланди

Хўжаобод туманидаги хонадонларнинг бирида 30 ёшли эркак аммаси ва 17 ёшли жиянини ўлдириб кетгани гумон қилинаётганди. Аниқланишича, эркак аёлдан кредитни тўлаш учун пул сўраган. Рад жавобдан жаҳли чиқиб, уларни пичоқлаб қўйган. Ҳозирда гумонланувчи ушланган, ҳолат тергов остида.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола:

«Қизларимизга ёшлигидан ўзини ҳурмат қилишни ўргатиш шарт» — Австралия университети докторанти Наргиза Абдураҳмонова

Халқаро ҳуқуқшунос, Австралиядаги Гриффит университети докторанти Наргиза Абдураҳмонова ўзбек хотин-қизлари илм-фанда ҳам машҳур олима бўлишига ишонади. У бунинг учун нималар қилиш кераклиги, қайси йўллардан юриш зарурлиги, Ўзбекистонда бунга нималар халал бераётгани ҳақида сўзлаб берди.