Fido-Biznes компанияси Ўзбекистон бозорида 1993 йилдан бери ўз фаолиятини олиб бормоқда ва етакчи дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади. Компаниянинг IT-ечимлари узоқ йиллар давомида Ўзбекистоннинг молия, давлат ва ижтимоий соҳаларида, саноат, энергетика, телекоммуникация ва суғурта тармоқларида муваффақиятли қўлланилмоқда.

1995 йиллда Ўзбекистонда банк секторини автоматлаштириш даврининг бошланишини Fido-Biznes компанияси, унинг бошқа рақобатчилари, шу билан бирга бугунги банк секторининг ҳам шаклланиш даври бўлди деб ҳисоблаш мумкин. Ташкил этилганидан бери компания энг кўп саъй-ҳаракатларни банк тизимини ривожлантиришга қаратди. Бироқ, Fido-Biznes ечимлари нафақат банкларнинг ишига ёрдам беради. Компания асосчиси Таълат Дадажонов 30 йил давомида эришилган ютуқлар ва рақамли трансформациялар ҳақида гапириб берди.

Компаниянинг тарихи

Fido-Biznes 1993 йил 20 январь куни кибернетика институти ҳузуридаги лойиҳа-конструкторлик бюро негизида ташкил этилган. Ўша вақтда Таълат Дадажонов бўлим раҳбари бўлиб ишлаган. Компания фаолиятининг йўналиши — дастурий таъминотни ишлаб чиқиш замон талаби бўлиб, саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлигини оширишни тақозо этарди. Шу сабабли бошида компаниянинг фаолияти саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришга ихтисослашган АЛТ (автоматлаштирилган лойиҳалаш тизими) йўналиши бўйича олиб борилган.

Бу даврда Олмалиқ кон-металлургия комбинати, Навоий кон-металлургия комбинати, «Чирчиқхиммаш», Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси каби саноат корхоналари учун бир қатор автоматлаштирилган тизимлар яратилди ва жорий этилди. Компания ходимлари жами 13 нафар эди.

1995−1996 йилларда Марказий банк банк ислоҳотини бошлади, президент фармони билан тегишли қонун ҳужжатлари, шу жумладан «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Ўша пайтда баъзи тижорат банклари маҳаллий технологик ишланмаларига эга эди, аммо Ўзбекистоннинг глобал тўлов тизимисиз банкнинг маҳаллий автоматлаштирилган кунининг ўзи молия сектори ривожланишининг керакли юргизувчиси бўла олмасди.

Шунинг учун 1996 йил 25 май куни Марказий банк ва Fido-Biznes компанияси ўртасида иккита муқобил кўринишда Oracle маълумотлар базасини бошқариш саноат тизими негизида Марказий банк ҳудудий ҳисоб-китоб марказларининг автоматлаштирилган ахборот тизими учун дастурий комплекслар ва ҳисобларнинг янги режаси бўйича «Банкнинг операцион куни» дастурий комплексларини яратиш тўғрисида шартнома имзоланди.

Деярли бир йил ичида Fido-Biznes 1997 йил 17 апрелда республиканинг аксарият тижорат банкларида жорий этилган автоматлаштирилган банк тизимини (АБТ) ишлаб чиқди. Бу мамлакат банк секторида рақамли даврнинг бошланиши бўлди.

Аҳамиятга молик воқеа ва лойиҳалар

90-йиллар охирида Fido-Biznes компанияси мамлакатдаги илк айирбошлаш шаҳобчаларини ишга туширишда қатнашди.

2000 йилда «ингичка» мижоз архитектурасига ўтишга қарор қилинди. Бундай архитектуранинг ўзига хос хусусияти фойдаланувчи интерфейсининг терминал режимидан фойдаланишдир. Келажакда бу компаниянинг муваффақияти ва жадал ривожланишига туртки берди.

2001 йилда интеграциялашган автоматлаштирилган банк тизимининг (ИАБТ) биринчи версияси бозорга чиқарилиб, у кўп тармоқли банк учун ягона ахборот майдонини тақдим этди. Бу версия реал вақт режимида марказлаштирилган ахборотни қайта ишлаш принципи асосида ишлайди.

Бугунги кунга келиб ИАБТнинг еттинчи версияси чиқарилган. У банкларга ягона мижозлар базасини яратиш ва куну-тун ишлашга имкон беради. Дастур тижорат банкларининг ягона халқаро молиявий ҳисоботга ўтишини таъминлади. ИАБТдан республиканинг 15 та банк муассасаларида фойдаланилади.

Fido-Biznes банкларни рақамлаштиришда иштирок этишдан ташқари, ижтимоий лойиҳаларда ҳам ўзини кўрсата олди. 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси кўмагида аҳолига пенсия ва нафақалар берилишини ҳисоблаш ва назорат қилиш учун мўлжалланган «Пенсия» ахборот тизимини ишлаб чиқилди. Шунингдек, ҳамкорликда кейинчалик бутун республика бўйлаб татбиқ этилган шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари тизими ҳам ишлаб чиқилди.

2010 йилда Энергетика вазирлиги учун истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш ва ҳисоблаш учун дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бошланди. Дастурий таъминот ҳали ҳам Энергетика вазирлиги томонидан қўлланилади ва тақдим этилган электр энергиясини ҳисобга олиш ва ҳисоблаш, тўловларни қабул қилиш, истеъмолчиларга маълумот бериш, аризаларни қабул қилиш ва бажарилишини назорат қилиш ва шу каби бошқа хизматларни онлайн тарзда бажаришга ёрдам беради. Бугунги кунда дастурий таъминот мажмуаси мамлакатимизда 8 млн яқин электр энергияси истеъмолчиларига хизмат кўрсатмоқда, улардан 7,6 млндан ортиғи жисмоний ва ярим миллионга яқини юридик шахслардир.

2010 йилнинг ўзида Еаst Telecom телекоммуникация компанияси учун ҳисоб-китоб тизими жорий этилди, ҳозирги вақтда у кўплаб абонентларга эга ва ўз алоқа каналлари узунлиги бўйича республикада иккинчи ўринда туради. Тизим телекоммуникация компаниясининг аксарият бизнес-жараёнларини автоматлаштиришга ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга ёрдам берди.

Бундан ташқари, 2010−2015 йилларда Fido-Biznes биометрик паспорт бериш жараёнларини автоматлаштиришда иштирок этди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказининг автоматлаштирилган ахборот тизимини, шунингдек, 2020 йил бошида хорижий паспорт бериш тизимини ишлаб чиқди.

2020 йил ноябрь ойида Fido-Biznes ўз офисида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон делегациялари вакилларини қабул қилди. Учрашув USAID томонидан ташкил этилиб, энергетика соҳасини автоматлаштиришга қаратилди. Қўшни давлатлар делегациялари вакиллари энергетика соҳасидаги дастурий таъминотимизга қизиқиш билдиришди. Яқин келажакда компания ушбу маҳсулотни республикадан ташқарига олиб чиқишни режалаштирмоқда.

Глобал рақамлаштириш давридаги долзарб трендлар

Компаниянинг асосчиси технология бозорида мавжуд бўлган учта асосий тенденцияларда тўхтаб ўтди. Бугунги кунда мижоз хизматлардан тақдим этувчи ташкилотга ташриф буюрмасдан фойдаланишни хоҳлайди, яъни жараён тобора кўпроқ онлайн шаклга ўтмоқда. Бу эса рақамли хизмат кўрсатувчи ташкилот, масалан, банк ўзининг ҳам, мижозининг ҳам барча махфий маълумотларини ҳимоя қилиши кераклигини англатади. Шунинг учун бугунги кунда асосий тенденция рақамли хавфсизлик, шу жумладан шахсий маълумотларнинг ҳимоясини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кучайтиришдир.

Кейинги тенденция — бу ўзаро фаолият олиб бориш учун платформа. Агар авваллари дастурий таъминот маълум бир ДБМС ёрдамида маълум бир операцион тизим учун яратилган бўлса, бугунги кунда бизнинг вазифамиз — мижознинг платформани танлашда мустақиллигини ва аппарат, тизим ёки дастурий таъминот етказиб берувчисидан қатъи назар, ечимларимиздан қулай фойдаланиш имкониятини таъминлашдир.

Яна бир муҳим банд — сунъий интеллектдан фойдаланиш. Кўпинча бугунги кунда бу биометрик маълумотларни масофадан аниқлаш ва таҳлил қилишдир. Масалан, бу бармоқ изи кўринишидаги биометрик калитлар, юзни аниқлаш, liveness detection ечимлари: мижознинг ҳақиқатан мавжудлигини текшириш.

Fido-Biznes`нинг ечимларининг афзалликлари

Fido-Biznes`нинг асосчиси Талъат Дадажоновнинг сўзларига кўра, компаниянинг асосий устунлиги — 30 йиллик тажриба ва эришган мижозларнинг ишончидир.

«Бундан ташқари, дастурий таъминотимиз аксарият тижорат банклари, давлат ташкилотлари, саноат ва бошқа ташкилотлар томонидан муваффақиятли қўлланилмоқда. Бунда аксарият ахборот тизимлари ўзаро интеграция қилинган, нарх эса хорижий ишлаб чиқувчиларнинг маҳсулотлари нархига кўра юртимиздаги буюртмачилар учун ҳамёнбоп ҳисобланади. Биз мижозларимиз учун жуда кўп қулайликлар яратдик ва мижоз нимани хоҳлашини ва қандай имкониятларга эга эканлигини яхши англаймиз», — деди Талъат Дадажонов.

Компаниянинг келажакдаги режалари

Fido-Biznes қўшни бозорларга чиқишни режалаштирмоқда ва компания жамоаси ҳозир бу борада қаттиқ ишлаяпти. Доимо ходимларни малакси оширилмоқда, шу жумладан улар рус ва инглиз тилларини ўрганмоқда. Компания талабаларни жалб қилиб, уларга иш ўргатади ва мақул бўлганларни олиб қолади.

Ҳозирги вақтда компания йирик хорижий энергетика компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда. Грузия ва Тожикистон компаниялари билан ҳам ҳамкорлик ўрнатилмоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида.