Жамият

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн алмаштириш имконияти яратилди
28 январ 2023, 16:22

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн алмаштириш имконияти яратилди

Ўзбекистонда 30 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн ариза бериш орқали алмаштириш имконияти яратилмоқда. Буюртма my.gov.uz сайти орқали берилади. Бунинг учун БҲМнинг 70 фоизи (210 минг сўм) миқдорида ҳамда почта хизмати учун 25 минг сўм тўлов амалга оширилади.

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz ёниб кетди
28 январ 2023, 13:46

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган Mercedes-Benz ёниб кетди

Яккасарой туманида Mercedes-Benz мотор қисмида носозликлар юзага келгани учун йўловчиларни тушириб, автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Сурхондарёда ўқитувчи ҳамкасбининг банк картасидан пул ечиб олиб, онлайн қиморга сарфлаб юборди
28 январ 2023, 13:25

Сурхондарёда ўқитувчи ҳамкасбининг банк картасидан пул ечиб олиб, онлайн қиморга сарфлаб юборди

Қўмқўрғон туманида мактаб ўқитувчисининг картасидан 1,5 млн сўм ечиб олган ҳамкасби уни «1xBet» онлайн қимори учун ишлатиб юборгани гумон қилинмоқда. Агар унинг айби тасдиқланса, 15 млн сўм жаримага тортилиши ёки 3 йилгача қамалиши мумкин.

Норин дарёсининг емирилган қирғоғини таъмирлашга бош вазир ўринбосари ва ФВВ раҳбари бошчилик қилмоқда
28 январ 2023, 12:05

Норин дарёсининг емирилган қирғоғини таъмирлашга бош вазир ўринбосари ва ФВВ раҳбари бошчилик қилмоқда

Намангандаги Норин дарёсининг емирилган дамба қирғоқларини мустаҳкамлаш учун бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов ва фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев бошчилигида иш олиб бориляпти. Жараёнга 381 нафар ходим ва 112 та махсус техника жалб этилган.

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди
28 январ 2023, 11:13

Сирдарёда 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Сирдарёда 2 фуқаро вилоят ҳокимлиги баённомаси асосида вақтинчалик фойдаланиш учун берилган 5 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлди. Улар харидордан олдинган келишиган 20 минг долларни олаётганда ушланди.

Нима тайёрлаймиз: Тортлар
28 январ 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Тортлар

Музқаймоқ кремли, дрезденча, шоколад ва ялпизли торт, «Baunty», «Панчо» ҳамда «Пирамида» торти ва бошқалар — Zira.uz ажойиб кўриниш ва таъмга эга тортлар рўйхатини тақдим этади.

Видео: Қашқадарёда савдо растаси ва банкоматда ёнғин содир бўлди
28 январ 2023, 09:56

Видео: Қашқадарёда савдо растаси ва банкоматда ёнғин содир бўлди

Қарши шаҳридаги савдо растаси ҳамда банкоматда ёнғин юз берди. Ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

27 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
27 январ 2023, 22:35

27 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Human.uz директори Хуршид Далиев ва бошқаларга очилган жиноят иши, депутатликни муддатидан олдин тугатган Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида стратегик шериклик декларацияси, емирилаётган Норин дарёси қирғоғи, илиқ ҳаво прогнози ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Хуршид Далиев ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ
27 январ 2023, 19:15

Хуршид Далиев ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати Human.uz сайти директори Хуршид Далиев ва Kompromatuzb Телеграм каналига алоқадорлиги айтилаётган бошқа шахсларга нисбатан товламачилик бўйича жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳри депутати лавозимини муддатидан олдин тарк этди
27 январ 2023, 18:21

Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳри депутати лавозимини муддатидан олдин тарк этди

Тошкент шаҳри кенгаши Абдумавлон Қосимовнинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. У кенгаш котибияти раҳбари сифатида ишлаган ҳамда фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар ва веб-сайтлар ишини назорат қилган.

Тошкент вилоятидан пойтахтга экспресс автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди
27 январ 2023, 17:01

Тошкент вилоятидан пойтахтга экспресс автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди

Паркент шаҳридан «Машинасозлар» метро бекатигача экспресс автобус қатнови йўлга қўйилди. Йўлкира нархи 6000 сўм бўлиб, қатнов давомида автобус фақат Янгибозор автошоҳбекатида тўхтаб ўтади.

2022 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 58 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилди
27 январ 2023, 16:18

2022 йил давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 58 мингдан ортиқ иш кўриб чиқилди

2022 йилда жиноят ишлари бўйича судлар 75 078 нафар шахсга нисбатан 58,6 мингдан ортиқ жиноят иши кўриб чиқди. Шундан, 56,5 минг нафари судланган, 1010 нафари оқланган ва реабилитация қилинган. Асосан фирибгарлик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ва ўғирлик билан боғлиқ жиноятлар кўриб чиқилган.

Қорақалпоғистонда браконьерлар 13 бош жайронни отиб ўлдирди
27 январ 2023, 15:57

Қорақалпоғистонда браконьерлар 13 бош жайронни отиб ўлдирди

Қорақалпоғистоннинг «Борсакелмес» қўриқхонасида «Қизил китоб»га киритилган 13 бош жайронни отиб ўлдирган браконьерлар қўлга олинди.

Қорақалпоғистонда ошхона портлаб, бир киши ҳалок бўлди
27 январ 2023, 15:22

Қорақалпоғистонда ошхона портлаб, бир киши ҳалок бўлди

Хўжайли туманида 25 январь куни солиқ инспекцияси ошхонасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди.

Fido-Biznes 30 йил давомида IТ соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида гапириб берди
27 январ 2023, 15:00

Fido-Biznes 30 йил давомида IТ соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида гапириб берди

20 январь куни Fido-Biznes компанияси 30 йиллигини нишонлади. Компаниянинг асосчиси ҳаммаси нимадан бошлангани, лойиҳанинг аҳамияти ва дижитал-трендлар ҳақида гапириб берди.

Human.uz сайти директори ва бош муҳаррири «орган ходимлари» томонидан ҳибсга олингани хабар қилинди
27 январ 2023, 14:50

Human.uz сайти директори ва бош муҳаррири «орган ходимлари» томонидан ҳибсга олингани хабар қилинди

Human.uz сайти нашр директори Хуршид Далиев ва бош муҳаррир Муслим Мирзажонов «орган ходимлари» томонидан ҳибсга олингани маълум қилди. Шунингдек, ушбу ОАВ офисига бостириб кирилгани ва тинтув ўтказилгани ҳақида хабар қилинди.

Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво таъсири кучсизланишда давом этади
27 январ 2023, 13:16

Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво таъсири кучсизланишда давом этади

Дам олиш кунлари республика бўйича ҳаво массасининг аста-секин исиши давом этади. Ҳарорат кечалари −3…−12 даража, кундузи +2…+10 даражагача бўлади.

«Агробанк» АТБ халқаро стандарти бўйича мувофиқлик сертификатларини қўлга киритди
27 январ 2023, 13:00

«Агробанк» АТБ халқаро стандарти бўйича мувофиқлик сертификатларини қўлга киритди

«Агробанк»га CERT International халқаро аудиторлик ташкилоти томонидан ISO 37001:2016 халқаро стандарти бўйича мувофиқлик сертификатлари тақдим этилди.

«Қизларимизга ёшлигидан ўзини ҳурмат қилишни ўргатиш шарт» — Австралия университети докторанти Наргиза Абдураҳмонова
27 январ 2023, 13:00

«Қизларимизга ёшлигидан ўзини ҳурмат қилишни ўргатиш шарт» — Австралия университети докторанти Наргиза Абдураҳмонова

Халқаро ҳуқуқшунос, Австралиядаги Гриффит университети докторанти Наргиза Абдураҳмонова ўзбек хотин-қизлари илм-фанда ҳам машҳур олима бўлишига ишонади. У бунинг учун нималар қилиш кераклиги, қайси йўллардан юриш зарурлиги, Ўзбекистонда бунга нималар халал бераётгани ҳақида сўзлаб берди.

«Вақф» фондининг Тошкент шаҳар филиали 2022 йилда қарийб 1 млрд сўм хайрия қилди
27 январ 2023, 12:54

«Вақф» фондининг Тошкент шаҳар филиали 2022 йилда қарийб 1 млрд сўм хайрия қилди

«Вақф» фондининг Тошкент шаҳар филиали 2022 йилда хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган 981 миллион 994 минг сўмни эҳсон тариқасида тақдим этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг