Гидрометеорология хизмати агентлиги 3−8 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли айрим ҳудудларда қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Узун, Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё туманларида;
- Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Нуробод, Қўшработ туманларида;
- Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;
- Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида шундай ҳодисалар рўй бериши мумкин.