Дунёнинг етакчи консалтинг компанияларидан бири Brand Finance «Ўзбекистондаги энг қиммат брендлар» топ ўнлигини эълон қилди. ANORBANK ушбу рўйхатда еттинчи поғонани эгаллади. Банк 16 млн АҚШ долларилик қийматга эга бренд сифатида қайд этилди ва А- (Strong) даражасига сазовор бўлди.

anorbank, реклама

Рейтингни тузишда бренднинг рақобатбардошлиги, унинг кучи ва ўз зиммасига олишга тайёр бўлган хавфлар, шунингдек, мижозларга хизмат кўрсатиш сифати мезонлари ва уларнинг брендга бўлган ишончи каби жиҳатларни ўз ичига олган «Бренднинг мустаҳкамлиги индекси» ҳисобга олинди. Ушбу кўрсаткичга молиявий ташкилотнинг маҳсулотлар тўплами, хусусан, кредитлаш, хизмат кўрсатиш, мижозлар сўровларини кўриб чиқиш ва бошқа умумий ҳисобда 20 дан ортиқ мезонлар таъсир кўрсатади.

Шунингдек, ANORBANK SNS Ratings агентлиги томонидан тузилган «Ўзбекистон тижорат банкларининг энг яхши мобил иловалари» рейтингида ҳам етакчилар қаторида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Барча хизматлар ҳақида банкнинг сайтида, мобил иловасида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида батафил маълумот олиш мумкин.

Сайт: anorbank.uz
Фасебоок: fb.com/anorbank
Инстаграм: @анорбанк
Телеграм: t.me/anorbank

Реклама ҳуқуқлари асосида.