2 апрель куни таъмирлаш ишлари туфайли Тошкент шаҳрининг Сергели ва Янгиҳаёт туманларидаги айрим жойларда табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» ахборот хизмати хабар берди.

Ҳудудлар рўйхати

Сергели тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача):

«Қумариқ», «Олтин водий» МФЙлар, Учувчилар шаҳарчасидаги 1490 та ерли хонадон ва 21 та кўп қаватли уйлардаги 764 та хонадон, шунингдек, ушбу ҳудудлардаги улгуржи истеъмолчилар.

Янгиҳаёт тумани (соат 14:00 дан 17:00 гача):

«Янги дархон» МФЙ Наврўз кўчасидаги 80 та хонадон, Жазони ижро этиш департаменти ва ЎзИИБ ва 1 та улгуржи истеъмолчи.