Испаниялик машҳур опера қўшиқчиси Пласидо Доминго 26 апрель куни ўзининг Марказий Осиё бўйлаб гастроль сафари доирасида Тошкентдаги Халқаро форумлар саройида концерт беради.

Пласидо Доминго — замоннинг буюк тенорларидан бири бўлиб, унинг юксак маҳоратини ҳам мумтоз мусиқа ихлосмандлари, ҳам дунёга машҳур танқидчилар тан олишган.

Пласидо Доминго энг узоқ олқишларга сазовор бўлган қўшиқчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган. 1991 йилда Венада намойиш этилган «Отелло» спектаклидан сўнг томошабинлар 80 дақиқа давомида қарсак чалганлар. Ярим асрдан кўпроқ фаолияти мобайнида Доминго дунёнинг турли мамлакатлари саҳналарида 150 дан ортиқ опералардаги асосий партияларни ижро этган, 300 дан зиёд кечани оркестр билан бирга қуйи саҳнада ёки дирижёрлик пультида ўтказган, жами 3900 дан ортиқ спектаклларда қатнашган.

2012 йилда тенор La Scala, Covent Garden, Paris Opera, Dallas Opera, Metropolitan Opera, Vienna State Opera, Palacio De Bellas Artes, New York City Opera, Вена давлат операси, Crocus City Hall саҳналарида 80 дан зиёд спектаклларда иштирок этди, қўшиқ куйлади ва дирижёрлик қилди.

Мазкур оқшомда Тошкент аҳолиси ва меҳмонлари нафақат буюк Пласидо Доминго чиқишларидан баҳраманд бўлишади.

реклама

Дастурда шунингдек италиялик лирик тенор, бутун дунёга қўшиқчилик маҳорати билан бир қаторда ижросидаги мусиқаларнинг ранг-баранглиги билан ҳам машҳур, Алессандро Сафина, испаниялик опера маликаси Марина Монзо ва Ўзбекистон Давлат консерваторияси талабаси, Россия давлат академик Катта театри опера жамоаси солисти Беҳзод Давронов ҳам иштирок этишади.

реклама

Симфоник оркестрга оркестрлар ва опера театрлари билан бирга дунё бўйлаб тақдим этаётган концертлари туфайли машҳур бўлган италиялик дирижёр Гаэтано Ло Коко бошчилик қилади.

Фусункор опера кечаси ташкилотчиси — узоқ йиллардан буён маданият, санъат ва спорт соҳаларида йирик лойиҳалар билан шуғулланиб келаётган Art.uz Promotion Agency.

Тадбир бошланиши — 19:00 да.

Чипталарни myticket.uz и iticket.uz сайтларида харид қилиш мумкин.

Телефонлар: (+998) 95−169−87−87, (+998) 99−789−87−87.

Реклама ҳуқуқлари асосида.