ASUS компанияси янги ROG Strix SCAR — ўз эгаларига ўйинларда рақибларга нисбатан муҳим афзалликларни берадиган ўйин ноутбуклари билан таништирмоқда. Сифатли экранлар, ақлли совутишга эга замонавий, кучли компонентлар, тиниқ овози ва мослаштирилган RGB ёритгичли чиройли корпуслар билан ROG Strix SCAR компьютерлари бошқа барча ўйин ечимларидан ажралиб туради.

ROG Strix SCAR 18 (G834) 2023 йил модели ўйин учун аталган ноутбукларни ёрқин намоёндасидир. У ўзининг илғор техник кўрсаткичлари ҳамда маҳсус дизайни туфайли, бошқа алоҳида мониторли шахсий компьютерларни йўлда қолдириб, бозордаги етакчи ўйин ечимлари ўрнини эгаллашга қодир. SCAR 18`нинг чиройли корпуси ичида катта RGB ёритгичи ва 18-дюймли катта матрица, 13-авлод Intel Core i9−13980HX процессори ва ноутбуклар учун NVIDIA GeForce RTX 4090 видео картаси, 175 Вт гача бўлган юқори сифатли термопакет конфигурациясига эга.

реклама

ROG компьютерларининг бозордаги ўрни

SCAR 18 модели ROG Strix ўйин учун ноутбуклар линейкасига киради ва унда ROG компьютерларининг энг юқори самарадорликка эга моделлари жамланган. Улар мураккаб, жумладан киберспорт ҳамда ҳаваскор ўйинчиларнинг ҳам вазифаларини бажаришга мўлжалланган. Шарҳнинг қаҳрамонига яқинроқ бўлган, 16 дюймли экранга эга SCAR 16 модели параметрлари бўйича ўзининг «катта акаси»дан қолишмайди.

Лекин SCAR 18`да ёрқин устунлик мавжуд ва у — диагонали 18 дюймли экрандир, бу эгасини нафақат ўйинларда, балки ҳар қандай мураккабликдаги ижодий контентни яратишда ҳам фойдаланиш мумкин бўлган катта майдон билан таъминлайди. Бундан ташқари, 18 дюмли моделни харид қилиб, қўшимча монитор сотиб олмаса ҳам бўлади, чунки ноутбук экрани жуда ҳам катта.

реклама

RGB`ли геймер корпуси

ROG Strix SCAR 18`нинг энг ўзига тортадиган кучли хусусияти — уни бир қарашда ўйин ноутбуки эканини билдириб турадиган ва чиройли тарзда ишлаб чиқилган тўғри чизиқли корпусидир. Қўшимча ташқи қурилмаларни улаш учун зарур бўлган кўп сонли улашга мўлжалланган жойлар, совутиш тешиклари ва RGB ёритиш линияларининг мавжудлиги ноутбукнинг мақсадини акс эттиради.

SCAR 18 RGB ёритгичларининг ишлашини, ноутбук эгасига бошқа ўйин ечимларига ҳамоҳанг тарзда созлаб олиши мумкин. Aura Creator иловасида ҳаттоки энг талабчан геймерлар ҳам хоҳиш-истакларини қондира оладиган батафсил RGB ёритиш созламаларини топадилар. Фойдаланувчилар учун олдиндан ўрнатилган ROG ёритгич режимларидан ташқари, турли хил мураккаб ёритиш сценарийларини шахсан яратиш имконияти ҳам мавжуд. Aura Sync технологияси LED чироқларини ранглари ва ноутбукни бошқа ташқи уланган мосламалар билан ёритиш эффектларини синхронлаштиради.

Рангли LED ёритгичлар корпусда шундай жойлаштирилганки, фойдаланувчига худди ноутбуки турган жой устида учаётгандек туюлади. Ушбу эффектга олд ва орқа юзларга ўрнатилган ёруғлик ўйинларнинг ўтишига халақит бермайдиган, аксинча, жараёнга яхшироқ киришишга кўмаклашадиган RGB ёритгичларини жойлаштириш орқали эришилди. Бошқа керак бўлмайдиган ҳолатларда RGB ёритгичларни умуман ўчириб қўйса ҳам бўлади.

Визуал хусусиятларидан ташқари, SCAR 18 корпуси маҳсус қоплама билан ўралган бўлиб, ўзида бармоқ изларини қолдирмайди. Бундай қоплама билан ноутбук мунтазам фойдаланган ҳолда ҳам ўзини ташқи кўринишини анча муддатгача муносиб тарзда сақлаб қола олади.

реклама

ROG Nebula дисплейи

Янги 2023 йил ROG Strix SCAR 18 модели сифатли, 18 дюмли катта ROG Nebula IPS-экрани билан жиҳозланади. Унинг 16:10 бўлган тарафлар нисбати ўйин ва иш учун қулай майдонни таъминлаб беради. Юпқа ромлари эса тўлақонли контентга, ўйин ва яратувчи ижодкор жараёнига тўлиқ шўнғиш эффектини яратади — экраннинг корпусга нисбати юқори 89% ни ташкил қилади.

Ноутбукни икки версияда сотиб олиш мумкин: сурат 165 Гтс янгиланиш тезлигида FHD экран ўлачами ёки 7 мс матрица жавоби ёки QHD хусусиятли, 240 Гтс янгиланиш ва 3 мс жавоб тезлиги билан. Биринчи вариант 100% жойни sRGB билан, иккинчиси эса 100% DCI-P3 орқали қамраб олиши билан фахрлана олади. Иккала версия ҳам G-SYNC ва Dolby Vision`ни тортади.

Бу катта ва сифатли экран ноутбук эгасига киберспорт чемпионатлари ва ҳаваскорлар мусобақаларида ғалаба қозониш учун кўплаб афзалликларни бера олади.

Ноутбук матрицаси бошқа гейминг ечимларнинг экранларидан кўплаб параметрлари билан устунлик қилади, чунки ROG Nebula — бу юқори сифат стандарти деганидир. Бу белги билан фақатгина янгиланиш тезлиги, жавоб тезлиги, орқа ёруғлик ёрқинлиги ва ранг қопламасининг қатъий мезонларига жавоб берадиган дисплейлар белгиланади.

SCAR 18 ҳар битта геймер учун муҳим бўлган NVIDIA G-SYNC технологясини кўтара олади. У тасвирни янгилаш тезлигини график процессор частотаси билан синхронлаштириш учун жавоб беради. Бунинг ёрдамида визуал «танаффуслар» экрандан олиб ташланади ва фойдаланувчи ўйин давомида, видео ва «оғир» дастурий таъминот билан ишлаётганда энг аниқ ва тиниқ тасвирни кўради.

Ноутбукда Dolby Vision, экрандаги узатилаётган тасвирни бош хусусиятларига нисбатан сифатини анча кўтариб бера оладиган технология билан жиҳозланган. Бундан ташқари Nebula SCAR 18 экрани TUV Rheinland стандарти бўйича сертификатга эга. Бу дегани ноутбук паст кўк ранг даражасига эга бўлиб, узоқ давом этган ўйин ва иш процессларини кўзга бўлган оғир таъсирни камайтиришни кафолатлайди.

реклама

Ноутбукнинг ичида фақатгина кучли компонентларни жамлаган

Ўйин ноутбуклари ўз эгасини узоқ вақт давомида барқарор қувват билан таъминлаб, иш жараёнлари ва онлайн ўйинлар давомида қўллаб-қувватлаб, оғир пайтларда барқарор ишлашда давом этади ва давомий тарзда юқори даражада завқ бағишлайди. ROG Strix SCAR 18 моделига замонавий компонентлар жойлаштирилган бўлиб, у ноутбук потенциалини кенг очиб беради ва фойдаланувчини юқорида айтиб ўтилган барча функциялар билан таъминлайди.

Strix SCAR линейкаси ўз ичига ўйин компьютерларининг энг юқори маҳсулдорларини олганлиги сабабли бренд бу моделларни энг янги ва кучли «темир» билан таъминлаган. Масалан, линейканинг энг яхши моделаридан бири — SCAR 18 — 24 ядро ва 32 оқимлик Intel Core i9−13980HX процессори ҳамда 175 Ватт гача ишлай оладиган ноутбуклар учун NVIDIA GeForce RTX 4090 видеокартаси билан жиҳозланган. Шу билан бирга, маълум созламаларга эга марказий ва график процессорларнинг умумий термал тўплами 240 Ватт гача етиши мумкин.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, SCAR 18 мультиплексор дисплей ва NVIDIA Advanced Optimus технологиясини ўз ичига олган. Улар биргаликда фойдаланувчига қувват олаётганда ўйинлардаги оптимал сурат янгиланиш частотаси ёки батарея қуввати билан ишлашда тежаш ўртасидаги мувозанатни таъминлайди. Бу созламалар алмаштириш жараёнини фойдаланувчи ёрдамисиз ёки унинг хоҳишига кўра амалга ошириш мумкин.

реклама

Бундан ташқари, Armoury Crate иловасида ROG ноутбуки эгаси бир нечта ишлаш режимларини алмаштира олади. Улар фойдаланувчига керакли иш фаолияти учун мос келадиган созламаларни танлашда — овоссиз тежамкор, ҳамда юқори самадорликга эга ички «темир»ни тўлиқ кучда ишлашининг таъминлаб берадиган режимлар мавжуд. Бундан ташқари, шу илованинг ўзида бошқа турли хил созламалар ҳам мавжуд.

Фойдаланувчнинг эҳтиёжлари учун PCle 4.0 интерфейсли 4ТБгача бўлган ички хотира ўрнатилган бўлиб, у ноутбукдаги ҳамма талабчан «оғир» ва керакли дастурларни сақлашга етади. SCAR 18нинг DDR5 стандарти бўйича оператив хотираси модель турига қараб 64 ГБ`гача бўлиши мумкин. У 4800 МГс частотада ишлайди.

Юқорида таъкидлаб ўтилган компонентлар, хусусиятлар ва имкониятлар туфайли ноутбук эгаси ўйинларда паст ва ўрта график созламаларини унутиши ва иложи борича сифатли тасвирдан баҳраманд бўлиши мумкин.

реклама

Бундай куч қандай совийди?

Ҳамма юқорида санаб ўтилган хусусиятлар ноутбукни қўшимча қувват билан таъминлайди, лекин шу билан бирга ҳамма компьютерни ҳам «темири» катта босим остида қизийди. Strix SCAR 18 яратувчилари бу ҳақида қайғуриб, ноутбукни ROG Intelligent Cooling илғор ақлли совутиш тизими билан жиҳозладилар. У сифатли учта вентиляторли термал модул ва корпуснинг бутун кенглиги бўйлаб катта ўлчамли радиатордан иборат.

Бундан ташқари, SCAR 18`нинг корпусида жуда ҳам кўп сонли вентиляцион тирқишлар ҳамда ROG Intelligent Cooling тизими иссиқлик қувурлари ва суюқ металли термоинтерфейсли Thermal Grizzly Conductonaut Extreme оиласи билан биргаликда ноутбукни давомий тарзда совушини таʼмилнаб беришади. Санаб ўтилган барча совутиш технологиялари ёрдамида SCAR 18 эгаси ички компонентларнинг исиши туфайли ишлаш тезлигининг йўқолиши ҳақида ташвишланмаса ҳам бўлади.

Сиғимли аккумулятор

SCAR 18`нинг ичида соатига 90 Ватт/соат гача бўлган аккумулятор ўрнатилган, қайсики фойдаланувчи учун қулайлик яратиб берган ҳолда ноутбук фаолиятини видео кўриш давомида 7,5 соатгача ушлаб бера олади. Киритилган 330 Ватт қувват адаптери эса қувват даражасини тўлдиришга ёрдам бериб, бу батареяни атиги 30 дақиқада 0% дан 50% гача қувватлантириш имконини беради.

реклама

Барча керакли портлар

Самарадорли иш юритиш ва ўйин учун махсус ташқи қурилмаларни улаш учун ROG STRIX SCAR 18 кўп сонли улаш жойларига эга:

  • иккита USB 3.2 Gen1 Type-A;
  • DisplayPort 1.4 ва Power Delivery функциялари USB 3.2 Gen2 Type-C билан;
  • USB Type-C Thunderbolt 4 билан;
  • RJ-45 (LAN, 2,5 Гбит/с);
  • HDMI 2.1;
  • 3,5 мм комбинацияланган аудио уяси;
  • қувват улагичи.

реклама

Асосий хулосалар

Янги 2023 йил ROG Strix Scar ўйин учун махсус яратилган ноутбукларнинг ёрқин намоёндаси саналади. У ўзининг хусусиятларига кўра ихчам корпусли, гўзал кўринишга эга ва бошқаларнинг эътиборини ўзига тортадиган бўлиб, унинг асл мақсади — ўйин пайтида завқ бағишлашга нозик тарзда ишора қилади. Ноутбук замонавий RGB ёритгичи билан жиҳозланган бўлиб, эгаси ўз хоҳиш-истакларидан келиб чиқган ҳолда созлаши мумкин.

SCAR 18 ичида ўйин иштиёқмандига доимий юқори унумдорликни таъминловчи ва ўйинларда рақиблардан сезиларли устунликни таъминлайдиган замонавий компонентлар мавжуд. Бундан ташқари, SCAR 18 фойдаланувчига илғор ақлли совутиш тизими, Dolby Atmos`ни тортадиган кучли динамик тизими ва турли ҳаракатлар учун мослаштирилган қулай тезкор тугмалари бўлган тўлиқ клавиатурани таклиф этади.

ROG Strix SCAR 18 2023`ни Ўзбекистон электроника дўконларида, шунингдек, ASUS расмий ҳамкори age.uz`да харид қилиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.