Адлия вазирлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бош маслаҳатчиси ҳибсга олингани айтилган хабар юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, тизимдаги собиқ ходим Х.Р. ҳамкасблари шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келгани аниқланган. Ҳолат бўйича материаллар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилган.

Ҳозирда унга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.