Ўзбекистонда сил, гепатит Б ва қандли диабет билан касалланиш камайган − ПМТИ

Республикада 2017 йилдан 2021−2022 йилгача бўлган даврда сил, гепатит Б ва 2-тоифа қандли диабет билан касалланиши камайган. Шунингдек, аҳоли ўртасида ўз жонига қасд қилиш туфайли ҳаётдан кўз юмиш кўрсаткичи (ҳар 100 000 кишига) 2017 йилдаги 7,5 нафардан 2021 йилда 6,4 нафаргача камайган.

Ўзбекистонга импорт қилинган автомобилларнинг ўртача нархи 27,7 фоизга ошди

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга 134,2 млн долларлик 5026 дона автомобиль олиб кирилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан импорт ҳажми 922 та автомобилга камайган, бироқ уларнинг ўртача қиймати 20,9 минг доллардан 26,7 минг долларга ошган. Етказиб бериш географияси ҳам ўзгарди.

Ўзбекистонда иситиш тизимлари бизнес бошқарувига берилади

Президент хусусий шериклик асосида ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимини янгилаш ва бошқариш бўйича Андижон тажрибасини Ўзбекистон бўйлаб жорий этиш топшириғини берди. Бунда иситиш тизимлари тадбиркорларга 10 йилга берилади ва уларнинг хизматлари давлат томонидан сотиб олинади.

Жахонгир Хидайходжаев Миграция агентлиги бошлиғи бўлди

Жахонгир Хидайходжаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Агентликнинг собиқ раҳбари Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича айбли деб эълон қилиниб, ҳибсга олинганди.

Адлия вазирлигининг собиқ ходими ҳибсга олингани айтилмоқда

Тармоқларда Адлия вазирлигининг бўлим бош маслаҳатчиси ҳибсга олингани айтилган хабар тарқалди. Вазирлик ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини билдириб, у ҳамкасблари шаънини камситувчи маълумотларни тарқатиб келганини маълум қилди.

Тошкентда ички ишлар ходимини ўлдирган 3 шахс узоқ муддатга қамалди

Тошкентда ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасининг катта тезкор ходими ўлдирилди. Унинг жасади ёқилиб, каналга ташлаб юборилган. Уч нафар айбланувчи узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади

Президент фармони билан Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти негизида Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ташкил этилади.

Ўзбекистонда 5−7 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда сел келиши кутилмоқда

Республика бўйлаб 5−7 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу сабаб тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин. Айрим ҳудудларида дўл ёғиши кузатилади.

Тошкент метросининг ер усти бекатларини номлаш овозга қўйилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳлини метронинг охирги йилларда очилган 19 та янги бекатига ном қўйиш учун овоз беришга таклиф қилди. Жараён geonom.tashkent.uz платформасида 4 апрелдан 18 апрелга қадар давом этади. Сўнгра ҳукуматга қарор қабул қилиш учун киритилади.

ОАВ: Maxam Лондонда Ўзбекистон ҳукуматига қарши даъво аризаси билан чиқди

Испаниянинг Maxam корпорацияси «Максам-Чирчиқ кимё заводидаги улуши бўйича узоқ давом этган можаро туфайли» Ўзбекистонга қарши халқаро арбитраж ишини қўзғатди, деб ёзади Eurasianet. Томонлар келишмовчиликни тинч йўл билан ҳал қила олишмаган.

Эрдоған Шавкат Мирзиёевга Туркиянинг миллий электромобилидан юборади

Туркия президенти мамлакатда ишлаб чиқарилган илк миллий электромобиль — Togg`нинг биринчи эгаси бўлди. Эрдоған яқин кунларда ушбу машинадан Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиевга ҳам юборилишини билдирди.

Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимида иш бошлади

Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси вазифасини бажаришга киришди. У бу лавозимда Жавлон Ваҳобовнинг ўрнини эгаллади.

36 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импортига божлар вақтинча бекор қилингани нархларга қандай таъсир кўрсатди?

Ўзбекистонда 36 турдаги товарларга божхона божининг ноль ставкаси белгилангани баъзи нархлар пасайишига олиб келди. Шоколад, сабзавот ва мева консервалари, мол гўшти арзонлаган бўлса, йогурт, қаймоқ, творог каби сут маҳсулотлари нархи ўзгармади. Чой, кофе, сабзавот, мурабболар нархи бироз ошган.

Хориждаги референдум ўтказиладиган участкалар харитаси тузилди

Хорижда яшаётган ўзбекистонликлар референдум ўтказиладиган 55 та участканинг манзилини интерактив харита орқали аниқлаши мумкин.

Қўқон педагогика институти ётоқхонасида қизларнинг хонасидан яширин камера топилди

Қўқон педагогика институти талабалари ётоқхонадаги хонага яширин камера ўрнатилганини билдирди. Қизларнинг сўзларига кўра, шикоятга жавобан проректор уларга ИИБга мурожаат қилгани учун танбеҳ берган, ректор эса «институт мулкига» зарар етказганини танқид қилган. Вазирлик ҳолатни назоратга олди.

«Аёл буюм эмас». Ўзбекистонда зўравонликка қарши ижтимоий лойиҳа бошланди

Хоразмда мансабдорлар меҳрибонлик уйи қизларини мунтазам зўрлаб келгани ортидан бир гуруҳ ёшлар «Аёл буюм эмас» шиори остидаги ижтимоий лойиҳага қўл уришди. Улар «Газета.uz» билан суҳбатлашар экан, улар «давлат ўз вазифасини эплолмаса, фаол инсонлар ўзи ҳаракатга тушиши зарур»лигини таъкидлашди.