17 май куни Циан шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи арафасида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Тадбирда Хитойнинг йирик компаниялари ҳамда икки мамлакатнинг ишбилармон доиралари ва молия институтларининг 600 дан ортиқ вакиллари иштирок этдилар. Бу ўз навбатда Хитой инвесторларининг Ўзбекистондаги қўшма лойиҳаларини амалга оширишига бўлган катта қизиқишини намойиш этди.

Ушбу бизнес-форум ўзбек-хитой муносабатларини ҳамда икки томонлама кенг қамровли стратегик ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш масалаларини кўриб чиқиш учун имкон яратиб берди.

Тадбирдаги асосий эътибор Хитойнинг етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистон ҳудудларида транспорт инфратузилмасини, қайта тикланувчи энергетикасини ривожлантириш, саноат парклари ва қишлоқ хўжалиги кластерларини яратиш бўйича қўшма лойиҳаларини амалга оширишга қаратилди.

nbu, реклама

Бизнес-форум доирасида «Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ («Ўзмиллийбанк») ва Хитой давлат тараққиёт банки (ХДТБ) ўртасида 1,18 млрд юань миқдорида кредит линиясини жалб қилиш тўғрисидаги келишув имзоланди. Кредит линияси транспорт соҳасидаги йўловчи автобуслар ва электр автобусларни сотиб олиш бўйича инфратузилмавий лойиҳасини молиялаштириш учун ишлатилади.

nbu, реклама

Ушбу инвестиция лойиҳаси «Янги Ўзбекистонни 2022−2026 йилларда ривожлантириш стратегияси» ислоҳотлар дастурида кўзда тутилган транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда. Бундай йирик лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилиши аҳоли учун транспорт хизматларини яхшилаш, жамоат транспорти йўналиши тармоғини кенгайтириш ва аҳолининг йўловчилар ташишга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек, замонавий ва экологик жиҳатдан қулай автобуслар билан янгиланишини таъминлайди.

Юқоридаги келишувнинг имзоланиши ХДТБнинг «Ўзмиллийбанк» билан узоқ муддатли ҳамкорлигининг мантиқий давоми ҳисобланади. Бугунги кунда икки томонлама ҳамкорлик доирасида умумий қиймати 1,7 млрд АҚШ доллар бўлган кредит линиялари жалб қилинган.


ХДТБ — Хитойдаги энг йирик молиявий институтлардан биридир. Унинг активлари — 2,6 трлн АҚШ доллари, устав капитали — 231 млрд АҚШ доллари, даромади эса — 12 млрд АҚШ долларини ташкил этади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.