11−13 май кунлари Саудия Арабистонида Ислом тараққиёт банкининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди. Унда «Агробанк» вакиллари ҳам иштирок этди.

Форум давомида «Агробанк» ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси (ХСРИК) ҳамда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ХИСМК) ўртасида муҳим ҳужжатлар имзоланди. Мазкур ҳужжатлар кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш йўналишида ҳамкорлик қилиш имкониятларини берувчи, томонлар учун ўзаро манфаатли келишув ҳисобланади.

agrobank, реклама

Ушбу нуфузли халқаро форумда Ислом тараққиёт банкига аъзо 57 та давлатдан қатнашган банклар орасидан «Агробанк» фаолияти ва натижалари алоҳида эътироф этилиб қуйидаги иккита номинация ғолиби бўлди:

  1. Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан «ИҲТ мамлакатлари ўртасидаги савдони ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси».
  2. Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси томонидан «Йилнинг энг нуфузли исломий молиялаш институти».

agrobank, реклама

Шунингдек, форум давомида «Агробанк» бошқарув раиси ўринбосари бошчилигидаги делегация ва ХИСМК ва ХСРИКнинг делегациялари ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Реклама ҳуқуқлари асосида.