Жамият

ДХХ 1 килограмдан ортиқ олтин ва 838 грамли ёқут тошининг ноқонуний айланмасига чек қўйди
11 июн 2023, 16:33

ДХХ 1 килограмдан ортиқ олтин ва 838 грамли ёқут тошининг ноқонуний айланмасига чек қўйди

ДХХ ходимлари томонидан 1 килограмдан зиёдроқ оғирликдаги 999 пробали олтин бўлаклари ва 838 грамли ёқут тошининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Уларнинг умумий нархи 1,27 млрд сўмдан ошади.

Бухорода испаниялик эркак савдолашаётган вақтида тўсатдан вафот этди
11 июн 2023, 10:11

Бухорода испаниялик эркак савдолашаётган вақтида тўсатдан вафот этди

Бухорода савдо растаси олдида савдолашиб турган 65 ёшли испаниялик эркак ҳушидан кетиб, вафот этди. Ҳолат бўйича шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.

Тошкент вилоятида 36 ёшли аёлни электропоезд босиб кетди
11 июн 2023, 10:08

Тошкент вилоятида 36 ёшли аёлни электропоезд босиб кетди

Чиноз туманида Ховос-Тошкент йўналишида ҳаракатланган электропоезд 36 ёшли аёлни босиб кетди. Транспорт прокуратураси маълумотига кўра, аёл эпилепция касаллигига чалингани ва бир неча марта уйидан чиқиб кетиб қолгани аниқланган.

Ўзбекистонда жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар киритилади
11 июн 2023, 10:02

Ўзбекистонда жазирама иссиқ сабаб поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар киритилади

Ўзбекистонда кескин иссиқ об-ҳаво сабабли поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар жорий этилади. Бу пайтда поездлар совитиш тизимининг ишлаш қуввати ҳам пасайиши мумкин.

Ўзбекистонлик ҳарбий мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада рекорд натижалар қайд этди
11 июн 2023, 09:56 1

Ўзбекистонлик ҳарбий мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада рекорд натижалар қайд этди

Туркиянинг Испарта шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада Мудофаа вазирлигининг мерганлар жамоаси 2-ўринни қўлга киритди. Ўзбекистонлик ҳарбийлар қияликка қараб жанг олиб бориш, зарарланган ҳудудда газниқоб тақиб, нишонларни мўлжалга олиш каби шартларда рекорд натижаларни қайд этган.

Тошкентдаги мактабда ўқувчи ўқитувчини калтаклади
10 июн 2023, 19:16

Тошкентдаги мактабда ўқувчи ўқитувчини калтаклади

Учтепа туманидаги мактабда ўқувчи ва ўқитувчи жанжаллашди. Оқибатда ўқувчининг 17 ёшли акаси устозни калтаклади. Текширув ишлари кетмоқда. Ҳолатни вазир назоратга олган.

Чилонзор ИИБнинг 4-қаватидан сакраб вафот этган йигит иши бўйича жиноят иши қўзғатилди
10 июн 2023, 17:35

Чилонзор ИИБнинг 4-қаватидан сакраб вафот этган йигит иши бўйича жиноят иши қўзғатилди

Чилонзор ИИБнинг 4-қаватидан сакраб вафот этган 21 ёшли йигитнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг ҳокимият ҳаракатсизлиги моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент вилоятида боши симёғоч тешигига кириб қолган болага ёрдам кўрсатилди
10 июн 2023, 13:15

Тошкент вилоятида боши симёғоч тешигига кириб қолган болага ёрдам кўрсатилди

Олмалиқ шаҳрида 14 ёшли бола велосипедда кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва боши йўл четидаги бетон электр таянчи тешигига кириб қолган. ФВВ қутқарувчилари унга ёрдам кўрсатди, аҳволи яхши экани билдирилди.

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди
10 июн 2023, 10:41

Тошкентнинг айрим туманларида электр энергияси вақтинча ўчирилди

Тошкент шаҳрининг Миробод, Яшнобод ва Юнусобод туманларининг айрим қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан соат 17:00 га қадар электр таъминоти вақтинча тўхтатилди. Сергели туманида носозлик туфайли узилишлар юз берди.

Нима тайёрлаймиз: Яхна ичимликлар
10 июн 2023, 10:00

Нима тайёрлаймиз: Яхна ичимликлар

Қулупнай-ялпизли лимонад, мохито, ice tea, муздек қаҳва, компот ва бошқалар — Zira.uz жазирама кунларда барчага роҳат бағишловчи яхна ичимликлар рўйхатини тақдим этади.

Тошкент аэропорти яқинида қуруқ ўтлар ёнди
10 июн 2023, 01:01

Тошкент аэропорти яқинида қуруқ ўтлар ёнди

Тошкент аэропорти чегараси яқинида қуруқ ўтлар ёнди. Ёнғин майдони 300 квадрат метрни ташкил этди. Жабрланганлар йўқ.

Тошкентда янги Chery Arrizo 6 Pro моделининг тест-драйви бўлиб ўтди
9 июн 2023, 19:00

Тошкентда янги Chery Arrizo 6 Pro моделининг тест-драйви бўлиб ўтди

Roodell компанияси ОАВ вакиллари ва блогерлар учун янги Chery Arrizo 6 Pro моделининг тест-драйвига бағишланган тадбир ўтказди. Янги модель ўзгача дизайн ва технологик жиҳатидан бир қанча устунликларга эга.

АҚШ элчиси — Ўзбекистон фуқароларига виза беришни рад этиш даражаси юқорилигининг сабаблари ҳақида
9 июн 2023, 18:29

АҚШ элчиси — Ўзбекистон фуқароларига виза беришни рад этиш даражаси юқорилигининг сабаблари ҳақида

2022 йилда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси мурожаат қилган Ўзбекистон фуқароларининг 47 фоизига виза беришдан бош тортган. АҚШ элчиси Жонатан Хеник рад этишлар кўпайганига қарамай, рекорд миқдорда виза берилаётганини таъкидлади ва АҚШга Мексика орқали ноқонуний миграция уринишларига изоҳ берди.

Сурхондарёдаги уйларнинг бирида ноёб турдаги кийиклар топилди
9 июн 2023, 17:58

Сурхондарёдаги уйларнинг бирида ноёб турдаги кийиклар топилди

Узун туманида фуқаро хонадонида ноёб турдаги кийик ва унинг боласини сақлаб келаётгани аниқланди. Жониворлар Термиз ҳайвонот боғига топширилиб, уларнинг ҳудудга қандай келиб қолгани ўрганилмоқда.

Чирчиқдаги меҳмонхонада йигит ва қиз вафот этди
9 июн 2023, 17:57

Чирчиқдаги меҳмонхонада йигит ва қиз вафот этди

Чирчиқ шаҳридаги Deluxe hotel меҳмонхонасида 23 ёшли йигит ва 21 ёшли қиз вафот этди.

«На кўчишимизни, на таъмирлашимизни биламиз». «Олтинтепа» маҳалласи «снос»нинг бўлиш-бўлмаслигини кутиб яшамоқда
9 июн 2023, 16:47 1

«На кўчишимизни, на таъмирлашимизни биламиз». «Олтинтепа» маҳалласи «снос»нинг бўлиш-бўлмаслигини кутиб яшамоқда

Тошкентдаги «Олтинтепа» маҳалласи 2016 йилдан бери «снос»ни кутади. Ўтган етти йилда уларнинг ҳовлилари атрофида «дом»лар ва уч қаватли кўприк қурилди. Уларнинг яшаш шароитлари эса ёмонлашди: ҳовлиларни доим сув босади, намлик деворларни бузади. Аҳоли уларнинг муаммолари ҳал этилишини сўрамоқда.

Сурхондарёда чанг бўронлари кузатилмоқда
9 июн 2023, 15:40

Сурхондарёда чанг бўронлари кузатилмоқда

Термиз шаҳри ва Сурхондарёнинг қатор туманларида чанг бўронлари кузатилмоқда. Вилоят ФВБ шамол пайтида эҳтиёт чораларини кўришга чақирди.

Тошкентда 7 яшар қизчага уятсиз ҳаракатлар қилган 55 ёшли эркак ушланди
9 июн 2023, 14:58

Тошкентда 7 яшар қизчага уятсиз ҳаракатлар қилган 55 ёшли эркак ушланди

Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида 55 ёшли эркак 7 ёшли қизчага уятсиз ҳаракатлар қилгани аниқланди. Гумонланувчи ушланиб, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Нукус воқеалари бўйича яна 28 кишининг апелляцияси юзасидан суд қарори 12 июнда эълон қилинади
9 июн 2023, 14:51

Нукус воқеалари бўйича яна 28 кишининг апелляцияси юзасидан суд қарори 12 июнда эълон қилинади

Нукус воқеаларига оид иккинчи суд жараёнидаги 28 нафар маҳкумнинг апелляция шикоятлари бўйича суд қарори 12 июнь куни эълон қилинади. Мурожаатларни кўриб чиқиш 18 май куни бошланганди.

Human Rights Watch Даулетмурат Тажимуратовни озод қилишга чақирди
9 июн 2023, 14:34

Human Rights Watch Даулетмурат Тажимуратовни озод қилишга чақирди

Human Rights Watch ташкилоти Даулетмурат Тажимуратовни озод қилишга чақирди. Ташкилот судни «одил судлов меъёрларига жавоб бермаган» деб ҳисоблаб, Тажимуратовнинг қийноқлар ҳақидаги даъволари бўйича самарали тергов ўтказилмаганини таъкидламоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг