9 июнь куни кечқурун Тошкент аэропорти чегараси яқинида қуруқ ўтлар ёниб кетди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълумотлар пайдо бўлди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Миробод туманидаги Қушқўрғон маҳалласи шу номдаги кўчада соат 19:59 да 300 квадрат метр майдонда ёнғин содир бўлгани ҳақидаги хабар келиб тушганини маълум қилди.

Воқеа жойига юборилган 2 та ўт ўчириш-қутқарув гуруҳи 20:06 да етиб келган. Аланга 20:36 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда, етказилган зарар аниқланмоқда.