9 июнь куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 14 ёшли боланинг боши симёғочга кириб қолди, деб хабар берди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.

Соат 16:54 да вилоят ФВБга 14 ёшли бола Тўмарис кўчаси бўйлаб велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўл четига ўрнатилган бетон электр таянчига урилгани ва таянчдаги тешикка боши кириб қолгани тўғрисида хабар тушган.

Айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида болага амалий ёрдам кўрсатилган ва тез-тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Боланинг аҳволи ҳозирда яхши экани маълум қилинди.