Барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва тармоқларда содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларининг олдини олиш мақсадида 10 июнь куни Тошкентнинг 3 та туманидаги айрим жойларда чироқ ўчирилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» пойтахт филиали хабар берди.

Миробод тумани: Моштабиб, Нукус, С.Барака, Амир Темур ҳамда Туркистон кўчаларида — соат 10:00 дан 17:00 гача.

Яшнобод тумани: Чашма, Илғор шоҳ, Оҳанграбо, «Миришкор» МФЙнинг Дархон, Илғор шоҳ кўчалари — соат 10:00 дан 17:00 гача;

Юнусобод тумани: Уста Ширин, А.Пўлат ва Миртемир кўчалари — соат 09:00 дан 17:00 гача.

Энергетика вазирлиги ҳам 10 кВ электр тармоғидаги авария туфайли Сергели туманида электр энергияси вақтинчалик узилиши ҳақида маълум қилди.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Бу ҳолат «Юқори Дархон», «Янги Сергели», «Наврўз» ва «Чароғон» маҳаллаларининг айрим қисмларига таъсир кўрсатган.