Транспорт прокуратураси ижтимоий тармоқларда 4 июнь куни Тошкент вилояти Чиноз туманида поезд йўлида аёл кишини жасади ётгани акс этган видеохабар тарқалгани юзасидан маълумот берди.
Ўша куни соат 06:20 да Ховос-Тошкент йўналишидаги 6453-сонли шаҳарлараро электропоезди Чиноз-Олмазор бекатлари оралиғида ҳаракатланган вақтида 1987 йил туғилган М.С.ни уриб юборган. Оқибатда фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, М.С. эпилепция касаллигига чалингани ва бир неча марта уйидан чиқиб кетиб қолгани ҳолатлари аниқланган.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.
Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, дейилади хабарда.